Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 05 Феврал, 2007 - Published 12:54 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ислом Каримов президентлигига қарши норозилик
Президент Ислом Каримовнинг ваколатлари расман 22 январда ўз ниҳоясига етган
Президент Ислом Каримовнинг ваколатлари расман 22 январда ўз ниҳоясига етган
5 феврал куни дунёнинг қатор давлатларида муҳожиротдаги ўзбекистонликлар Ислом Каримовнинг истеъфоси ва эркин сайловлар талаби билан норозилик чиқишлари уюштиришди.

Улар, шу билан бир қаторда, Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларни озод этиш ҳамда қийноқларга чек қўйиш каби талабларни ҳам илгари суришди.

Намойиш ташкилотчилари, ўз таъбирларида, жорий йилнинг 22 январ куни президентлик ваколатлари расман ўз ниҳоясига етган Ўзбекистон Пезиденти Ислом Каримовнинг лавозимини ноқонуний равишда эгаллаб тургани ва мухолифат, ҳуқуқ фаоллари ҳамда журналистларнинг қамоққа ташланишларига норозилик сифатида бу каби тадбирга қўл ураётганликларини билдиришган.

Ўзбекистон Миллий Нажот Қўмитаси, "Ўзбекистон Ташаббус гуруҳи-Лондон", ва "Ўзбекистонда Демократия ва Инсон Ҳуқуқлари бўйича Доимий Ҳайъат" томонидан ташкиллаштирилган тинч мазмундаги норозилик намойишлари Лондон, Брюссель, Москва, Бишкек, Стокгольм ва Америкадаги Ўзбекистон элчихоналари ташқарисида бўлиб ўтди.

Намойиш ташкилотчилари ўзбекистонлик аёл сиёсий маҳбуслар- инсон ҳуқуқлари фаоллари Муътабар Тожибоева, Гулбаҳор Тўраева ва ҳам журналист бўлган Умида Ниёзоваларнинг тақдирларига алоҳида эътибор қаратишган.

Намойишчилар Президент Каримов истеъфосини талаб этишган
Намойишчилар Президент Каримов истеъфосини талаб этишган
Лондондаги Ўзбекистон элчилиги ташқарисида бўлиб ўтган норозилик намойиши иштирокчилари "Каримов кет ва қайтиб келма!", "Ўзбекистонга озодлик ва демократия!", "Сиёсий маҳбуслар озод этилсин!", деган шиорлар ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳажв этилган суратларни ҳам кўтариб олишган.

Бишкекдаги Ўзбекистон элчихонаси қаршисида тўпланган қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ва нодавлат ташкилотлари фаоллари ҳам Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналист, диссидентларни таъқиб қилишни тўхтатиш ва қамоқхонада бўлганларини озод этишни талаб этишган.

Бу ердаги норозилик чиқиши "Биз сиз билан қаҳрамон аёллар!", "Ўзбек халқининг фидойи аёлларига озодлик!", "Умида Ниёзова ва Муътабар Тожибоева озод этилсин!", деган шиорлар остида бўлиб ўтган.

Норозилик иштирокчиларига кўра, тадбир бўлиб ўтаётган қатор давлатлардаги Ўзбекистон элчиликларидан бирор бир расмий муносабат билдирилмаган.

"Президентнинг ҳокимиятда қолиши конституцияга зид"-ми?

Расмий Ўзбекистон эса ҳозирча сукут сақламоқда
Расмий Ўзбекистон эса ҳозирча сукут сақламоқда
Ўзбекистонда демократияни қарор топтириш йўлида муҳожиротда фаолият олиб бораётган фаоллар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари мамлакатда адолатли сайловларга имкон бериш учун Президент Каримовни истеъфо беришга чақиришган.

Етмиш ёшни қоралаб қолган Президент Ислом Каримов 2000 йилда беш йил муддатга сайланган, аммо 2002 йилда мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритилган референдумдан сўнг, унинг ваколати яна икки йилга узайтирилганди.

Айни пайтда мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоллари декабрга қадар бўлган муддат оралиғида мамлакатда конституцин бўшлиқ юзага келаётганини айтиб, келаётган ўн бир ой ичида Президент Каримовнинг ҳокимияти қонуний бўлишини шубҳа остига олмоқдалар.

Ислом Каримовнинг президентлик ваколатлари расман ўз ниҳоясига етган 22 январ куни Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида фаолият олиб бораётган 60 дан ортиқ ташкилотни ўз ичига олувчи Миллий Нажот Қўмитаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаатнома йўллаб, шу кундан бошлаб Ислом Каримовнинг президент лавозимида қолиши ноқонуний, деб билдирганди.

Ўзбекистонлик расмийлар жаноб Каримовнинг президентлик муддати тугаши ва янги сайловлар борасида деярли сукут сақлашмоқда.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy