Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 02 Феврал, 2007 - Published 12:13 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Шосалимов ўз номзодини илгари суриш қарорида
Жаҳонгир Шосалимов
Жаҳонгир Шосалимов тазйиқлар президентликка ўз номзодини илгари сургани учун бўлаяпти, дейди
Норасмий "Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянси" ўз фаолларига нисбатан тазйиқ ва таҳдидларнинг кучайиб бораётгани тўғрисида хабар тарқатган. Ташкилотга кўра, тазйиқлар, айниқса, алянс фаоли Жаҳонгир Шосалимов Ўзбекистондаги келаси президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суришини эълон қилганидан сўнг кучайган.

Тошкентлик Жаҳонгир Шосалимов аввалроқ Президент Ислом Каримовнинг ваколатлари муддати тугаши муносабати билан юзага келган вазиятга ойдинлик киритишни сўраб, Ўзбекистон Конституциявий маҳкамасига мурожаат қилган эди. Расмийлар унинг мурожаатини кўриб чиқишдан бош тортганлар.

1 феврал куни айни масалага бағишлаб Тошкентда ўтказилиши эълон қилинган матбуот анжумани бир гуруҳ аёлларнинг аралашувидан сўнг қолдирилган. Анжуманга бостириб кирган аёллар орасида Жаҳонгир Шосалимовнинг турмуш ўртоғи Гулчеҳра Шосалимова ҳам бўлгани хабар қилинган.

Чоршанба куни Гулчеҳра Шосалимова ўзининг хонадонидан милиция ходимлари томонидан олиб кетилиб, таҳдид этилгани ҳақида хабарлар олинганди. Би-би-си билан суҳбатда Жаҳонгир Шосалимов оиласига бўлаётган тазйиқларга қарамасдан, президентликка номзодини илгари суришда давом этишини айтди.

Жаҳонгир Шосалимов: Бизнинг режамиз бўйича пресс-конференция ўтказилиши керак эди. Пресс-конференция Ўзбекистон конституциясининг 90-моддаси билан 117-моддаси ўртасида зиддият борлиги, Ўзбекистондаги президент сайловлари тўғрисидаги қонуннинг 8-моддасида президентлик сайловлари президентнинг муддати тугашидан уч ой олдин ўтказилиши кераклиги тўғрисида айтилгани масалаларига бағишланган эди.

Лекин минг афсус, ундан бир кун олдин улар менинг хотинимни олиб кетишди. Уларнинг бизга қарши провокация қилиш нияти бор экан. Мен буни билиб қолдим ва ўзимнинг ҳамкасбларимга айтдим: "провокация бўлиш эҳтимоли бор. Шунинг учун мен бормайман. Ўзларинг ҳаракат қилинглар!", деб айтдим.

Бу ишга жуда катта одамлар аралашган. Шунинг натижасида кечаги воқеа бўлиб ўтди. Лекин мен ўйлайманки, биз ўзимизнинг ишимизни қилдик. Жаҳон жамоатчилигига бор ҳақиқатни айтдик. Ва мен ўйлайманки, кечаги матбуот конференцияси қандай ўтганидан қатъи назар, биз - ҳуқуқ ҳимоячилари ҳақиқат ва адолат чўққисини эгалладик.

Би-би-си: Аёлингизга, гўёки, агар Сиз президентликка ўз номзодингизни илгари суришдан қайтмайдиган бўлсангиз, Сизни йўқ қилиш билан таҳдид қилишган экан. Шу тўғрими?

Жаҳонгир Шосалимов: Тўғри, бундай пўписа аввалроқ бўлган эди. Аёлимга шундай тазйиқ ўтказишган эди. Шунинг учун у ҳозир қаттиқ қўрқувда.

Би-би-си: Сизнинг ўзингизга тўғридан-тўғри тазйиқлар бўлаяптими?

Жаҳонгир Шосалимов: Йўқ, менинг ўзимга тўғридан-тўғри тазйиқ йўқ. Лекин асосан, хотиним орқали, маҳалла қўмитаси орқали тазйиқ бўлаяпти. Лекин мен жамоатчилик билишини истардим - Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан адолат ва ҳақиқат чўққиси эгалланди. Биз ана шу чўққида маҳкама турамиз ва кейинги чўққиларга ҳам ҳаракат қиламиз.

Би-би-си: Яъни, тазйиқларга қарамасдан Сиз президентликка номзодингизни илгари суришда давом этасизми?

Жаҳонгир Шосалимов: Албатта, албатта. Худо хоҳласа, ҳали ҳаммаси олдинда. Мен оиламнинг шароитини ҳал қилиб олай. Ундан кейин ҳаммаси давом этади.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy