|
'Жаҳонгир Шосалимовга босим кучайган' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари иттифоқидан Елена Урлаеванинг айтишича, 31 январ куни милиция ходимлари Жаҳонгир Шосалимовнинг Тошкентдаги хонадонига бостириб кириб, унинг рафиқасини олиб кетишган. Турмуш ўртоғини қидирган Жаҳонгир Шосалимов унинг Тошкентнинг Учтепа туман ички ишлар бўлимида бир неча соат мобайнида ушлаб турилганлигидан бохабар бўлган. "Шосалимов ўз ҳамкасбларидан бирига қўнғироқ қилган ва 1 февралга режалаштирилган матбуот анжуманини қолдиришни илтимос қилган. Бундан бошқа бирор маълумот бера олмаслиги ва ортиқ гаплаша олмаслигини айтган", дейди Елена Урлаева. Ўтган ой Жаҳонгир Шосалимов Ўзбекистон Конституциявий маҳкамасига мурожаат этиб, Президент Ислом Каримовнинг ваколатлари тугаши муносабати билан юзага келган вазиятга ойдинлик киритишни сўраган эди. Шу ҳафта бошида Конституциявий маҳкама унинг мурожаатини кўриб чиқишдан бош тортган. Шундан сўнг Жаҳонгир Шосалимов Конституциявий маҳкамани ўзига юклатилган вазифани бажармаётганликда айблаган. У бу ҳақда ўзбекистонликларга мурожаат этиш ниятида эканини айтиб, ҳукуматдан оммавий ахборот воситалари орқали мурожаат этишга рухсат беришни сўраган. Елена Урлаеванинг билдиришича, милиция ходимлари Жаҳонгир Шосалимовнинг аёлини 1 февралга мўлжалланган матбуот анжуманини қолдириш шарти билан қўйиб юборганлар. Елена Урлаеванинг айтишича, бу ягона босим ҳодисаси эмас, аввалроқ президентнинг ваколатлари муддати тугаши муносабати билан Марказий Сайлов комиссиясига мурожаат этган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдулло Тожибой ўғлига ҳам босимлар бўлмоқда. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Президент Каримов Сингапурга сафар қилмоқда25 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Президентлик муддати қачон тугайди?23 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Миллий Нажот қўмитаси БМТга мурожаат қилди22 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Президент Каримовнинг муддати қачон тугайди? 10 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 2007 йил: Президент Каримов танлови 29 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||