Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Январь, 2007 - Published 16:22 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Президентлик муддати қачон тугайди?
Санобар Шерматова
С.Шерматова: Президентлар кўринишидан, конституцияда айтилган муддатлар улар учун етарли эмаслигини англаб етдилар ва уни ўзгартириш пайига тушиб қолдилар
Ўзбекистон расмийлари Президент Каримовнинг президентлик муддати тугаши ва янги сайловлар борасида сукут сақлашмоқда. Жаноб Каримов Ўзбекистонни ўн саккиз йилдан буён бошқаради ва унинг охирги- етти йиллик муддати кеча ниҳоясига етган.

Марказий сайлов комиссияси ва Конституцион маҳкама Президентнинг ваколатлари билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш борасидаги айрим чақириқларни жавобсиз қолдирган.

Бу эса, ўз навбатида Конституция ва Президент Каримовнинг ниятлари ҳақида турли тахмин ва фаразларга сабаб бўлмокда. Ана шундай тахминлардан бири Президентнинг жорий муддатини 2000 -йилдан эмас, балки 2002- йилдан бошлаб ҳисобланиши эҳтимолидир.

Ўзбекистондаги манбаъларга кўра, сўнгги кунларда ҳукумат ва матбуот доираларида айни эҳтимоллар ҳақида гапирилмоқда. Би-би-си шарҳловчи Санобар Шерматовани суҳбатга тортиб, ушбу фаразлар ҳақиқатга қанчалар яқин деб сўраган:

Санобар Шерматова: Биласизми, ана шу ҳол рўй беришининг эҳтимоли бор албатта. Ҳозирга қадар расмийлар томонидан бу борада ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Аслида 2002 йили референдум натижасида президентлик муддати 7 йил дея қарор қабул қилинган вақтда, расмийлар бу жорий Президент эмас, у беш йиллик муддатини ўтаб бўлганидан сўнг сайланувчи Президент муддатига тааллуқли дея изоҳ бергандилар. Лекин амалда биз шоҳид бўлиб турган хол шундайки, жорий Президентнинг муддати етти йил бўлиб чиқди. Шунинг учун, ҳозир президентлик муддатини 2002 йилдан ҳисоблаймиз деб чиқиши ҳам мумкин, бунинг эҳтимоли бор албатта.

 Аслида бу каби референдумлар, президентлик муддатларини узайтириш борасидаги қонунлар мухолифат ва фуқаровий институтлар заиф бўлган мамлакатларда кузатилади
Санобар Шерматова

Би-би-си: Конституция ва ё мамлакатнинг бошқа қонунларини президентлар манфаатларига мослаштириш ҳаракатларида Ўзбекистон ягона эмас Марказий Осиёда шундайми?

Санобар Шерматова: Бир томондан қараганда Ўзбекистонда ҳозир вужудга келган вазият ғайриоддий. Лекин бошқа томондан Марказий Осиёда охирги 16 йил мобайнида юз бериб келаётган сиёсий жараёнлар оқимига мосдир. Мустақиликка эришгандан сўнг Марказий Осиё давлатларининг ҳаммасида президентлик муддатлари беш йил ва бир шахс фақатгина икки муддатга сайланиши мумкинлиги хақида конституциялар қабул қилинганди. 90 йиллар ўрталарига келиб эса, президентлар кўринишидан, конституцияда айтилган муддатлар улар учун етарли эмаслигини англаб етдилар ва шунинг учун уни ўзгартириш пайига тушиб қолдилар. Аммо конституцияни ўзгартириш осон иш эмас ва халқаро саҳнада салбий муносабатни уйғотиши мумкин. Шунинг учун, референдум каби йўл ўйлаб топилди. Аввалига Туркманистонда парламент қарори орқали жорий Президентга сайловларсиз яна бир бор беш йиллик муддатга қолишига эришилди. Кейин Ўзбекистонда референдум натижасида Президентга сайловларсиз иккинчи муддатга қолиш рухсати берилди, ундан сўнг эса, Қозоғистонда. Қирғизистонда парламент президентлик муддатини узайтириш хақида референдум ўтказишга изн бермади, лекин конституциянинг бир неча турлари қабул қилинган бўлиб, Президент Ақаев ҳар гал янги конституция бўйича биринчи маротаба сайланаётганлигини даъво қилганди.

Би-би-си: Бу каби қонунларни президентлар манфаатларига мослаштириш жараёнлари фақатгина Марказий Осий давлатларига хосми?

Санобар Шерматова: Масалан, Россияда бу каби ҳол рўй бермади, вазият шунга ўхшаш эди, лекин натижаси бундай бўлмади. 90- йиллар ўрталари- Елцин бошқаруви даврида, унинг атрофидаги бир қатор таъсирли сиёсатчилар фавқуллода ҳолат эълон қилиб туриб бунинг орқасидан президентлик муддатини чўзишга ҳаракат қилгандилар. Аммо бундай бўлмади, аксига сайловлар бўлиб ўтди. Аслида бу каби референдумлар, президентлик муддатларини узайтириш борасидаги қонунлар мухолифат, фуқаровий институтлар заиф бўлган мамлакатларда кузатилади. Россияда мухолифат нисбатан кучга эга ва ҳукуматга таъсир ўтказа оладиган сиёсий кучлар мавжуд. Мана шу каби кучлар мавжуд бўлган давлатларда референдумлар, ё-да шунга ўхшаш қонунни ўз манфаатига қараб мослаштириш жараёнлари рўй бермайди.


Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy