Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 29 Декабр, 2006 - Published 14:55 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
2007 йил: Президент Каримов танлови

Президент Каримов Елциннинг йўлидан борадими ёки Туркманбошинингми?
Президент Каримовнинг охирги муддати 2007 йил январида ниҳоясига етади, аммо таҳлилчиларга кўра, жаноб Каримов президентликдан кетишга тайёрлигининг белгилари йўқ.

Ҳозирга қадар маълум бўлган нарса шуки, 2007 йилнинг декабрида Ўзбекистонда президент сайловлари бўлиб ўтиши керак.

Истаган ҳукумат мулозими ёки таҳлилчидан сўранг, сайловлар ҳақида сизга бундан ортиқ ҳеч нарса дея олмайди.

Президент Каримовнинг ниятини эса ҳеч ким билмайди: яъни у ўз меросхўрини эълон қиладими ёки ўз номзодини қўядими ё шунчаки, президентликда қоладими?..

Яқинда жаноб Каримовнинг, Конституцияга кўра, охирги муддатга президент этиб сайланганига етти йил тўлади.

Аммо кейинчалик президентлик муддати беш йилдан етти йилга узайтирилгани боис, баъзилар Каримов яна бир муддатга сайланиши мумкин, дейишмоқда.

Қўрқувга асосланган тузум

1991 йилдан буён қудратда бўлган Президент Каримовнинг танқидчилари унинг бошқарувини Иосиф Сталин давридаги Совет Иттифоқига қиёслашади.

Уларга кўра, жаноб Каримовнинг тузуми жосуслар тармоғи, одамлар орасидаги қўрқув ва бир-биридан ҳадиксираш, ишончсизликка таянади.

Мухолифлари уни сиёсий ўзгача фикрни йўқ қилиш ва мамлакат иқтисодини инқироз ёқасига олиб келиб қўйганликда айблайдилар.

Жаноб Каримовнинг бир пайтлар яқин иттифоқчиси бўлган Америка Қўшма Штатлари билан муносабатлари Вашингтон ўтган йил Андижонда ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларни ўққа тутишини қоралаши ортидан бир юз саксон градусга ўзгарди.

Аммо шундай бўлса ҳам жаноб Каримовнинг келажаги йўқ, деб айтиш қийин.

У Москва ҳамда Пекинда ўзига янги дўстлар орттирган.

Шунингдек, соғлиги яхши эмаслиги ҳақидаги гап-сўзларга қарамай, жамоатчилик олдидаги чиқишларига қараганда, жаноб Каримов бақувват ва режаю умидларга тўла кўринади.

Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида мушоҳада қилаётганларнинг айтишларича, ҳеч нарса жаноб Каримовни яна бир муддат президентликка сайланишдан тўхтатиб қололмайдиган кўринади.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy