|
Декабрда президентлик сайловлари бўлади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистонда навбатдаги президентлик сайловлари 23 декабрга мўлжалланган. Бу мамлакатда президентлик сайловлари ўтказиладими ёки йўқми, деган саволга январ ойидан буён сукут сақлаб келаётган Ўзбекистон расмийларининг дастлабки эълонидир. Ўзбекистоннинг жорий Президенти Ислом Каримовнинг расмий ваколати муддати шу йил январида тугаган. Мамлакат қонунчилигида сайловлар декабрнинг охирги якшанбасида ўтказилиши кўзда тутилгани айтилган, бу декабргача бўлган муддатда жаноб Каримов ўзининг лавозимини овоз беришсиз эгаллаб турганини англатади. 69 ёшли Ислом Каримов 1989 йилдан буён Ўзбекистонни бошқариб келади. У 1991 йил сўнггида ўтказилган сайловларда президент этиб сайланганди. 1995 йилдаги референдум Ислом Каримовнинг ваколатини 5 йилга узайтирди. 2000 йилда Ўзбекистон Халқ Демократик партияси раиси Абдулҳафиз Жалолов рақиб сифатида номзодини қўйган президентлик сайловларида Президент Ислом Каримов қайта сайланди. 2002 йилда Ўзбекистонда уюштирилган референдум натижаларига биноан, мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилгани ва президентлик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилгани эълон қилинди. Мамлакатда шу пайтгача ўтказилган президентлик сайловларини Ғарб кузатувчилари эркин ва адолатли эмас, дея баҳолаганлар. Тошкентдаги матбуот анжуманида Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов мамлакатда рўйхатдан ўтган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ташаббус гуруҳлари президентликка номзодларни илгари суришлари мумкинлигини айтган. Президент Ислом Каримов сайловда номзодини қўйиши ва ё қўймаслигини эълон қилмаган, бироқ мухбирлар бошқа аниқ номзодлар йўқлигини айтишади. Мамлакатда рўйхатдан ўтмаган "Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянси"нинг уч фаоли - Жаҳонгир Шосалимов, Абдулло Тожибой ўғли ва Ахтам Шоймардонов йил бошида ўз номзодларини президентликка илгари суражаклари тўғрисида эълон қилганлар. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Каримов мустақилликни энг узун нутқи билан кутиб олган31 Август, 2007 | Bosh Sahifa 'Каримов номзодини учинчи муддатга илгари суриши мумкин'22 Март, 2007 | Bosh Sahifa Шосалимов ўз номзодини илгари суриш қарорида02 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa 'Жаҳонгир Шосалимовга босим кучайган'31 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Миллий Нажот қўмитаси БМТга мурожаат қилди22 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Президент Каримовнинг муддати қачон тугайди? 10 Январь, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||