|
Оддий ўзбекистонликлар президент сайлови ҳақида | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Оддий ўзбекистонликлар қандай фикрда? Сайловлар бўлиши керакми, йўқми? Бўлса, қандай ўтиши лозим? Наманган вилоятидан бўлган талаба Жаҳонгир Қаҳҳоров: -Ҳа, сайлов бўлиши керак, Ўзбекистон, ахир демократик республика. Ҳар ким ўз овозини беришга ҳақли. Очиқ-ойдин бўлиши керак сайлов. Кузатувчилар ҳам қатнашиши лозим, матбуот ҳам ўз диққатини жалб қилса, яхши бўларди. Андижонлик ҳайдовчи Анвар Исҳоқов бундай дейди: -Сайловлар керак. Тоза, чин юракдан, оқ кўнгилдан сайлов ўтказилса, ҳамма еқ қолипга тўғри бўлган бўлар эди. Чин виждон билан ҳаракат қилиш керак, қалбаки ҳужжатларга ўрин бўлмаслиги лозим. Оқ кўнгилда сайлов бўлса, лойиқ одам сайланади. Ишонч билдирилган раҳбар ҳам оқ кўнгилда иш олиб боради. Фаҳрий Парпибой ака асли Андижон вилоятидан бўлиб, ҳозирда Жанубий Қирғизистонда истиқомат қиладилар. -Албатта сайлов бўлиши керак, - дейди отахон. - Чунки сайлов - халк ижоди, халк ички дунёси бу. Ҳамма халк орзу қилади- мамлакатга яхши подшо келса, давлатни яхши идора қилса, деб. Тинчлик , арзончилик бўлса. Ишсизлик бўлмаса... Демократик усулда ўтиши керак сайлов. 'Сайлов номига керак' Отахон назарида, айни пайтда Марказий Осиеда амалдаги президентлар ўз курсисини осонликча бериб қўймайди. Қирғизистоннинг Қорасув бозоридан мол харид қилаётган самаркандлик ёш муаллима, ҳозирда тижоратчи Назирахон: -Сайлов номига, ўзлари учун керак. Халк учун эмас. Барибир биз айтган бўлмайди. Хонободлик онахон Иқбол Каленова:
Номзодлар - Сайлов ўтказилса, сиз юксак лавозимга кимнинг номзодини курсатган булар эдингиз?,- сўраймиз суҳбатдошлардан Мен яна Ислом Каримовни сайлаган бўлардим. Чунки мамлакатда ўзгаришлар катта, у биз ёшларга кенг йўл очиб берди, -дейди талаба Жаҳонгир. У раҳбариятга бўшрок арбоб келиб қолишидан чўчийди. -Бўшрок раҳбар келиб қолса, бу Ўзбекистон учун фожиа, деб ўйлайман. Айтайлик, мухолифат кучлари келса, улар ғарбпараст бўлиши мумкин. Суст раҳбарлик оқибатида мамлакат парчаланиб ҳам кетиши мумкин. Мана, Ироқдаги холатни олайлик. Ўша Америка ўз одамларини раҳбариятга ўтқазиб қўйди. Оқибат - мамлакат хали ҳам фуқаролик урушидан чиқмаяпти. Мана, қўшни Афгонистонда бўлаётган ишлар. Хали ҳам тинчлик йўқ. Қўқонлик тижоратчи йигит: -Одамлар кўнглида борини сайлайди-да.Ўзлари ишни олиб бораяптилар, Ўзларини сайлаймиз-да. Айни пайтда давлат бошқарувида ўзгаришлар юз беришини истаётганлар ҳам аниқ номзодни аташдан ўзларини тийишади. Ҳайдовчи Анвар Исҳоқов: -Мен ёш авлод вакилини сайлаган бўлардим, улар ўз номзодларини қўйишса агар -Халк ичидан чиққан одамни сайлашни хоҳлардим. Халқнинг ғамини кўрган-билган одамни,- дейди самарқандлик Назирахон. - Бундай инсонлар, албатта топилади. Аммо уларга йўл берилмайди-да. Мухолифат ҳақида Қатор суҳбатдошлар мухолифат намояндалари салоҳиятига хам ишонмайди. -Улар ватанда ҳақиқатга тик қараб, кураша олмаган одамлар. Ўз номзодларини қўйгани билан ўтишолмайди, -дейди қария Парпибой ота.- Ташкарида туриб минг курашгандан, ичкарида бир марта муштлашган яхши. Халкнинг ҳаётини билишмайди улар, тарафдорлари кам. «Номзодлар бўлиши мумкин, аммо кўзга кўринганлари йўқ», «Купчилик танимайди уларни, ўзларини кўрсатишмайди», каби ибораларни тез - тез эшитиш мумкин. Аммо «бу одамларнинг ўзини курсатиши учун Ўзбекистонда имконият борми - матбуотдами, халк орасидами?», деган саволга эса суҳбатдошлар қониқарли жавоб беришолмайди. Мамлакат парламенти президент сайлови жорий йил охирида ўтишига ишора қилган. Аммо мазкур тадбир амалга ошадими? Ёки уддабурон сиесий технологлар расмий Тошкент иттифокдошлари ҳамда мамлакат аҳолисининг маълум қисмига маъкул тушаётган Каримов жанобларининг ваколатини узайтириш чорасини топишадими? Суҳбатларимиз асносида биз бу каби саволлар одамларни бефарқ қолдирмаётганига гувоҳ бўлдик. | ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Жаҳонгир Шосалимовга босим кучайган'31 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда ўйинга тушадиган пайтларми?30 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Президент Каримов Сингапурга сафар қилмоқда25 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Президентлик муддати қачон тугайди?23 Январь, 2007 | Bosh Sahifa Президент Каримовнинг муддати қачон тугайди? 10 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 2007 йил: Президент Каримов танлови 29 Декабр, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||