Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 06 Март, 2006 - Published 19:22 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ўзбекистон қаёққа қараб кетмоқда?

Ислом Каримов ва Владимир Путин
Бугун Россия Ўзбекистоннинг энг яқин иттифоқчиси
Кузатувчилар наздида, Ислом Каримов узоқни кўзлаб, стратегик йўлни танловчи сиёсатчи эмас.

У ўзига нисбатан хавф ва ё-да ҳақорат сифатида кўрган нарсасига зудлик билан ҳиссиётлар асосида муносабат билдиради. Йиллар мобайнида у Россияни Ўзбекистоннинг собиқ мустамлакачиси сифатида кўриб ундан мамлакатни ҳимоялаши керакдек амал қилиб келди.

Ҳозир эса ўзбек матбуоти АҚШ кирдикорларини қораловчи мақолаларга тўла. Ўзбекистонда либерал сиёсий партиялар таъқиқланган бўлса ҳам яқин-яқингача фуқаролик жамияти қурилиши қўллаб-қувватланган ва хориждан молияланган ташкилотларга нисбатан тоқат қилиб келинганди. Ҳозирда эса эркин ахборот тўплаш имкони йўқолганидан сўнг "Озодлик" ва ё-да Би-би-си каби радиостанциялар ваколатхоналари ёпилган.

Андижонда тинч намойишчиларнинг ўққа тутилишини мамлакат ичидан туриб танқид қилган "Серқуёш Ўзбекистоним" коалициясининг икки раҳбари эса узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиндилар. Ўтган ҳафта "Серқуёш Ўзбекистоним"нинг мувофиқлаштирувчиси Нодира Ҳидоятовага ўн йиллик қамоқ жазоси белгиланганди, бу ҳафта эса коалиция раҳбари Санжар Умаровга навбат келди. Ҳидоятова ва Умаров тарафдорларига кўра, иқтисодий жиноятлардан иборат айбловлар сохталаштирилгандир.

Ислом Каримов ва Жорж Буш
Андижон воқеаларигача АҚШ Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкори эди
Президент Каримов Ғарб билан муносабатларнинг ҳар қандай эшикларини ёпиб ташлади. У Андижон ҳодисаларининг расмий талқинини бирор бир танқидсиз қабул қилган Россия томон юз ўгирди. Ўзбекистонда сиёсий фаолиятни чегаралаш билан бир қаторда кичик миқёсдаги ишбилармонлик хам чеклай бошланди. Андижондаги ҳодисаларга бир маънода туртки берган нарса ҳам тадбиркорлик эди, расмийларга бош эгишдан бўйин товлаган бир гуруҳ ишбилармонларнинг ҳибсга олиниб маҳкамага тортилишлари норозиликни келтириб чиқарганди. Иқтисодий, бизнес ва диний фаолиятларга қўйилаётган чекловлар билан бирга раҳбариятнинг қизиққон муносабати Ўзбекистондаги жараёнларни кузатиб борадиганларни хавотирга солмоқда.

Андижондаги ҳодисалардан аввалроқ, жаноб Каримов сиёсий ва ижтимоий исканжани бўшатиши лозимлиги ҳақидаги овозлар янграмоқда эди. Ҳозирда киритилаётган чекловлар ва тазйиқлар Ўзбекистондаги баъзи аҳоли қатламларини ноумидликка тушириши мумкин. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва ён атрофдаги давлатларнинг узоқ муддатли барқарорлиги нуқтаи назаридан ижобий ҳолат эмас.

Ғарб давлатлари Президент Каримов билан диалогни қайта тиклашга уриниб кўришди, аммо рад жавобини олдилар. Бу нарса иқтисоджий жазо чоралари имкониятини туғдиради ва баъзи давлатлар бу каби қадамларга боришга тайёрдирлар ҳам. Ҳозирги шароитда, Президент Каримовнинг аввалдан башорат қилиб бўлмайдиган хулқи назарда тутилса, умид қилинадиган ягона ижобий нарса унинг яна кутилмаганда Ғарб билан диалогга қайтишидир.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy