Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 15 Октябр, 2007 - Published 18:33 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Сайловда қатнашадиганлар рўйхати аниқ
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов имзо йиғиш 9 ноябрда ниҳоясига етиши кераклигини айтган
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов имзо йиғиш 9 ноябрда ниҳоясига етиши кераклигини айтган
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатдаги бешта сиёсий партия ва бир ташаббус гуруҳининг декабр ойида ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат берган.

Бу ҳақда комиссия раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов Тошкентда ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

Марказий сайлов комиссияси эълон қилган қарорга биноан, "Адолат" социал-демократик, Фидокорлар миллий демократик, Миллий тикланиш демократик, Халқ демократик ва Либерал-демократик партияларнинг ва Акмал Саидов номзодини илгари сурган сайловчилар ташаббус гуруҳи президентлик сайловларида иштирок этишлари мумкин.

"Адолат" партияси Дилором Тошмуҳамедова, Фидокорлар Ахтам Турсунов, Миллий тикланиш Хуршид Дўстмуҳаммад, Халқ демократик партияси Аслиддин Рустамов ва либерал-демократлар Ислом Каримов номзодларини илгари суришларини эълон қилганлар.

Сайлов комиссияси раҳбари Мирзоулуғбек Абдусаломовнинг айтишича, президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш истагидаги Ўзбекистон фуқароларининг имзоларини йиғиш 9 ноябрга қадар ниҳоясига етиши керак.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон қонунчилигига биноан президентлик сайловларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган партия ёки ташаббускор гуруҳнинг мамлакатдаги овоз бериш ҳуқуқига жами аҳолининг камида 5 фоизининг имзосини йиғиш талаб қилиниши эслатилган.

Сайлов масъулларининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир партия ёки гуруҳдан 800 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаросининг имзосини тўплаш талаб қилинади.

Марказий сайлов комиссияси амалдаги Президент Ислом Каримовнинг қандай қилиб учинчи муддатга президентликка сайланиши мумкинлиги юзасидан ҳеч кандай тушунтириш бермаган.

Ўтган ой Либерал-демократик партия жаноб Каримов номзодини илгари суришини эълон қилганда норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянси партиянинг ушбу қарорини ноқонуний, деб атаб, бу мамлакатда фуқаролар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянсининг қатор фаоллари ҳам ўз номзодларини президентликка илгари суриш ниятларини билдирган эди.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ЎЗбекистон Марказий Сайлов комиссияси рамзиБаҳс
Президент Каримовнинг муддати қачон тугайди?
Рақсга тушаётган Ислом КаримовПрезидент Каримов
Ўзбекистонда ўйинга тушадиган пайтларми?
Ўзбекистон Президент сайловлари
'Мамлакатга яхши подшо келса...'
АндижонБаҳодир Мусаев
'Андижон елпиғичи - қотиллик учун машина' ёки...
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy