|
'Андижон елпиғичи - қотиллик учун машина' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Баҳодир Мусаев: Менинг мақсадим - ҳокимиятнинг ҳақиқий юзини кўрсатиш эди. Мен уларни нима ҳаракатга келтиради, улар ўзларини бундай тутишлари, бу ҳатти-ҳаракатларининг манбаси нима эканлигини англашга уриндим. Нима учун улар ўзларининг ҳокимиятини асраб қолиш учун жиноят содир этишга тайёрлар ва бу жиноятларни содир этаяптилар ҳам? Мен олдимга мана шу саволларни қўйдим ва уларга жавоб бердим. Ва мустақиллик йилларида, мана шу 16 йил мобайнида Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг табиати моҳиятан ўзгармаганини изчиллик билан кўрсатишга уриндим. Бу ҳокимият Шўро даврида қандай бўлган бўлса, шундайлигича қолган. Ислом Каримов мамлакатда қандайдир ўзгаришларни амалга ошираётгандек қилиб кўрсатмоқда ўзини. Ислом Каримов фақат ўзининг шахсий мавқеъини мустаҳкамлайдиган ҳокимият вертикалини барпо этди. Бу моҳиятан якка шахс ҳукмрон бўлган тузумдир. Би-би-си:Бироқ Ўзбекистон ҳукумати СССР давридаги тоталитар тузумдан кескин фарқ қиладиган жамиятни босқичма-босқич барпо этиб келаётганини айтади. Нимага асосланиб Сиз 16 йил мобайнида ҳеч нарса ўзгармади, деб ҳисоблайсиз? Баходир Мусаев: Бунинг илдизий асоси шундаки, бизда фақат қоғоздагина бўлган, сохта демократия ҳукмрон. Амалда бу ҳолат бир шахснинг ҳокимияти пайдо бўлиши, бу ҳокимиятнинг мустаҳкамланишига восита бўлиб хизмат қилаяпти. Бу ерда менинг айтаётганларим ҳақиқат эканлигини исботлаш учун бир мантиқий занжир қидиришга эҳтиёж ҳам йўқ, деб ўйлайман. Қаранг, амалда Ўзбекистонда ҳокимият бўлиниши йўқ. Президентлик ҳокимияти шаклида ҳамма қудрат бир кишининг қўлида йиғилган, қолган нарсалар эса бир кишининг қўлидаги ўйинчоқлардир. Би-би-си: Бироқ Ўзбекистон расмийлари бир тизимдан иккинчи тизимга ўтишни сунъий тезлаштирмаслик кераклигини айтишади. Шундан келиб чиқиб, жамият либераллаштирилаётгани, демократик ислоҳотлар босқичма-босқич олиб борилаётганини айтишади... Баҳодир Мусаев: Улар шундай дейишаяпти. Аммо буни биз конкрет нимада кўраяпмиз? Агар бизда оддий фуқаронинг сайлаш ҳуқуқи йўқ экан, қандай қилиб, "бизда демократия бор", деб айта оламиз? Би-би-си: Лекин мамлакатда парламент сайловлари, президентлик сайловлари ўтказилган... Баҳодир Мусаев: Қанақа парламент сайловлари ҳақида гапираяпсиз? Ким у депутатлар? Улар кимларнинг манфаатини намоён этадилар? Ўзбекистон парламентидаги хоҳлаган депутатингизни олинг! У аҳолининг конкрет бир қатламининг манфаатларини ифода этаяпти, деб айтиб бўладими? "Халқ сайлаган одамлар" деб айтиладиган бу инсонлар одамлар олдида ҳисобот бераяптиларми? Йўқ. Улар "юқоридан" буюртма берилган ўйин қоидалари бўйича ўйнашаяпти, холос. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||