Қозоғистонда мустақил матбуотни ёқлаб намойиш ўтказилиши режаланмоқда

Сурат манбаси, bbc
Қозоғистонлик журналистлар норозилик намойишига Тони Блайерни ҳам таклиф қилмоқчилар.
Ноябрь ойининг бошида қозоғистонлик журналистлар мустақил матбуотни ҳимоя қилиш мақсадида норозилик намойиши ўтказмоқчи.
Мамлакат мустақилликка эришгач бу намойиш журналистларнинг ўз ҳаққини талаб қилиб 3 марта кўчага чиқиши бўлади.
"Сўнгги вақтларда мамлакатдаги мустақил оммавий ахборот воситаларига ҳукумат томонидан бўлаётган турли босимлар бизни наойишга чиқишимизга туртки бўлди. "СтанТВ", "guljan.org" видео порталлар ва "Республика", "Взгляд" каби газеталарга турли йўллар билан босим уюштирилаяпти", - дейди Қозоғистон журналистлар иттифоқи раиси Сейитқази Матаев.
Матаев жанобларига кўра, матбуот ҳукуматнинг ягона мухолифи ҳисобланади ва унинг оғзини бўмаслик керак.
20 йил давомида сўз эркинлиги йил сайин қаттиқ сиқувга олиниб бораётгани журналистларнинг ўз ҳаққини талаб қилиб намойиш ўтказишга асоссий сабаблардан эканлиги айтилмоқда
Журналистларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун мухолифатдаги “Азат” социал демократик партияси ҳам намойишда қатнашмоқчи.
Аммо “Азат” партияси раҳбарлари ушбу намойиш ортидан ҳукумат журналистларга бўлаётган босимларни олиб ташлашига ишонмайди. Улар жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш учун намойиш қатнашишмоқчи.
“Матбуотда Тони Блайернинг давлат раҳбарига маслаҳатчи қилиб ишга олингани ҳақидаги хабарлар чиқди. Биз ушбу намойишга Тони Блайер жанобларини ҳам расман таклиф қилиб, у дунёда обрўсини кўтармоқчи бўлган давлатда журналистларга бўлаётган босимларни намоён этмоқчимиз”, - дейди “Азат” партияси лидерларидан Бўлат Абилов.
Қозоғистон минтақадаги сўз экринлигини бўғувчи давлатлардан бири деб қаралади.
Мамлакатни 20 йилдан бери бошқариб келаётган авторитар президент Назарбоев раҳбарлиги даврида сўз эркинлиги ҳимоячилари турли сабаблар билан озодликдан маҳрум қилиниши ёки мустқил нашриётлар тўлаб бўлмас жарималар асосида ёпилиб кетишга мажбур қилиниши айтилади.
Bi-bi-si O'zbek xizmatining Facebookdagi rasmiy sahifasi bilan tanishing.
<link type="page"><caption> Bi-bi-si O'zbek Facebook</caption><url href="https://www.facebook.com/#!/pages/BBC-Ozbek-BBC-Uzbek/294548310573810?sk=wall" platform="highweb"/></link>
Bi-bi-sining yangiliklari, tahlilu sharhlari, eng sara audio va video lavhalari hamda suratlari bilan har kuni tanishish uchun Facebookdagi 'LIKE' tugmachasini bossangiz kifoya.












