Афғонистон ва Покистонда кучли зилзила рўй берган

Сурат манбаси, BBC

Якшанба куни маҳаллий вақт билан 10.28да Покистон, Афғонистон ва шимолий Ҳиндистонда кучли зилзила юз берган.

Америка сейсмология марказига кўра, зилзила маркази Афғонистон билан Покистон ўртасидаги олис тоғли чегарадош ҳудудида жойлашган.

Ушбу ҳудудга чегарадош Тожикистонда ҳам зилзила кучи сезилган.

Кобул, Исломобод, Деҳлида эса одамлар ваҳимада уйларидан югуриб чиққанлар.

2015 йил октябрида шу ҳудудда содир бўлган 7,5 балли зилзила 300 инсон ёстиғини қуритганди.

Сурат манбаси, AP

Айни пайтда қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, бироқ Афғонистон ва Покистонда кўплаб уйлар вайрон бўлгани хабар қилинмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.