ИШИД яна бир шаҳарни қўлдан бой берди

Сурат манбаси, EPA

Сурия ҳукумат қўшинлари ва уларнинг иттифоқчилари ИШИДдан яна бир шаҳар - ал-Қарятайнни тортиб олишга муваффақ бўлишган.

Бир неча кун аввал ИШИД қадимий Палмира шаҳри яқинидаги ҳудуддан сиқиб чиқарилганди.

ИШИД ал-Қарятайнни август ойида ишғол қилиб, унинг юзлаб яшовчилари, хусусан ўнлаб насронийларни ўғирлаб кетганди. Уларнинг кўплари кейинроқ озод қилинган.

Кузатувчи гуруҳга кўра, шаҳарнинг баъзи қисмларида жанглар ҳали давом этмоқда.

Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари кузатув гуруҳи якшанба куни билдиришича, шаҳар шарқида ҳали Исломий Давлат жангарилари бор, лекин улар чекинишмоқда.

Агар ҳукумат ал-Қарятайн устидан назоратни қўлга киритса, бу охирги ойларда Россия ҳаво зарбалари қўллаб-қувватлови остида кўп ҳудудларни қайта қўлга киритган Президент Башар ал-Ассад учун катта ютуқ бўлади.

Бу шаҳарни қайта босиб олиш билан Сурия қўшинлари марказий база яратиб, Ироқ чегараси яқинидаги ИШИД мавқеларига ҳужум қилиш имкониятини қўлга киритадилар.

Сурия армияси генерали ўз қўшинлари "ал-Қарятайн ва унинг атрофидаги далаларда хавфсизлик ва барқарорликни қайта тиклаган"ини айтди ва бу шарқ, ҳамда ғарбдаги Қаламун тоғлари ўртасида бўлган ИШИД таъминот йўлларини кесиб қўйишини билдирди.

Ал-Қарятайн Палмирадан 80 чақирим ғарбда жойлашган. Шаҳарнинг қоришиқ аҳолиси орасида катта сонли араб насронийлар жамоаси бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbek
  • bbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,uzbekweb.netга киринг.