Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигида қолди

Сурат манбаси, RIA Novosti

Президент Путин Чеченистонда сайловлар бўлиб ўтгунига қадар Рамзан Қодировни республикада раҳбар вазифасини бажарувчи қилиб қолдириш ҳақида қарорни имзолаган.

5 апрелда Рамзан Қодировнинг президентлик ваколати ниҳоясига етади. Чеченистондаги президентлик сайловлари сентябр ойига белгиланган.

Жаноб Путин шунингдек, сайловларда Рамзан Қодировнинг иштирок этишига умид билдирган.

"Чеченистон аҳолиси, Чечен халқи сизнинг мамлакат учун қилган хизматларингизга сайловлар жараёнида муносиб баҳолайди", деб айтган Путин Қодировга ҳамда уни "яхши бошқарувчи" деб атаган.

Путинга кўра, эришилган натижалар билан чекланиб қолиш керак эмас, олдинга ҳаракат лозим. Путин Рамзанни "ҳаётимизнинг ҳамма жабҳаларида Россия қонунлари амали учун ҳамма нарса қилиш" га чақирган. Бироқ айнан нимани назарда тутганини очиқламаган.

Сурат манбаси, AP

Қодиров раҳбарлиги пайтида республика хавфсиз жойга айланди, деб таъкидлаган Путин. Бироқ Чеченистонда ҳуқуқ фаолларига ҳужумлар содир бўлганини эсламаган. Олдинроқ "Қийноқларга қарши қўмита" раҳбари Игор Каляпин Грознийда номаълум одамлар томонидан калтакланганди.

Рамзан Қодиров феврал ойида лавозимини кимгадир қолдиришга тайёр эканини айтганди журналистларга. "Менинг даврим ўтди. Мен ўйлайманки, ҳар бир инсон учун чегара бор ва Қодиров учун бу чўққи ҳисобланади", деган у НТВ каналига берган интервьюсида.

Шунингдек, Каляпин Рамзан Қодировнинг истеъфоси беришини ҳам шубҳа остига олганди.

"Қодиров очиқдан-очиқ ўзини "тарозига солмоқда". У буни оммавий ахборот воситалари учун қилмоқда. Аслида унинг амалдорларга қаратилган барча ички чиқишларида ҳар доим "бу ерда мен бошқараман, мен бу ерда бошлиқман!", деб кескин гапиради", деб айтган Игор Каляпин.

Қодировнинг мурожаати унинг атрофида кейинги пайтларда кетма-кет содир бўлган жанжалли ҳолатлар манзарасида янграган. У Россия мухолифатини "халқ душманлари", деб атаган.

Президент Путин Қодировнинг олиб бораётган фаолиятини кўп маротаба мақтаган. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Рамзан Қодировнинг истеъфоси ҳақидаги масала кўрилмаётганини билдирганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз,телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBCUZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype – uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
  • uzbekweb.netга киринг

Заявление Кадырова прозвучало на фонесразу нескольких скандалов, разгоревшихся вокруг возглавляемой им республики. Однако Путин неоднократно называл работу Кадырова эффективной, а в Кремле заверили, что вопрос о его отставке не рассматривается.