"Жамоат-и Исломий" раҳбарига ўлим жазоси кучда қолди

Сурат манбаси, AFP
Бангладеш Олий Маҳкамаси мамлакатдаги энг йирик исломий партия "Жамоат-и Исломий" раҳбари Раҳмон Низомийга чиқарилган ўлим ҳукмини кучда қолдирган.
Ўтган йили Низомий 1971 йилда Покистондан мустақиллик учун уруш чоғида ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбдор деб топилганди.
72 ёшли Низомий мустақиллик учун курашган бангладеш фаолларининг исмларини Покистонга бериш ва уларнинг ўлдирилишига ёрдам берганликда айбланган.
Унга нисбатан қўйилган айбномада қатлиом, қотиллик, қийноқ ва жинсий зўрлаш бандлари бор.
Покистон билан 9 ой давом этган урушда ўлдирилганларнинг аксарияти Бангладеш интеллигенцияси вакиллари-ўқитувчилар, журналист ва муҳандислар бўлишган.
Ушбу даврда содир этилган жиноятларни ўрганаётган трибунал 2010 йилда ташкил этилган.
Аммо кўпчилик ҳукумат трибунал тузиш орқали ўзининг сиёсий мухолифларидан қутулмоқчи, деган фикрларни ҳам айтган.
Мотиур Раҳмон Низомий 2001-2006 йилларда ҳукуматда вазир лавозимини эгаллаган.
У ҳозиргача трибунал томонидан ўлим жазосига маҳкум этилган энг юқори мартабали шахсдир.
Агар аппеляция маҳмамасига мурожаат қилмаса ёки Бангладеш президенти томонидан авф этилмаса, келаётган ойларда ўлим ҳукми ижро этилиши мумкин.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












