Россия:“Эрдўған ИД нефтини сотиб олади”

Сурат манбаси, AFP
Россия Мудофаа вазирлиги Туркия президенти Ражаб Эрдўған оиласини “Исломий давлат” деб аталмиш жангари гуруҳ билан нефт савдосига бевосита алоқадор деб айблаган.
Мудофаа вазирининг ўринбосари Анатолий Антоновга кўра, Туркия Сурия ва Ироқдан “ўғирланган” нефтнинг энг йирик харидоридир.
Аввалроқ, Эрдўған агар бу каби даъволар исботини топса, ўз лавозимидан истеъфо беришини айтганди.
Туркия томонидан Россиянинг қирувчи учоғи Сурияда уриб туширилгани икки давлат ўртасидаги муносабатларни кескин ёмонлаштирди.
"Биздаги маълумотларга кўра, мамлакатнинг энг юқори сиёсий арбоблари, президент Эрдўған ва унинг оиласи жиноий бизнесга аралашган”, деб айтган Антонов.
Мудофаа вазирлиги ИД назорати остида бўлган ҳудудлардан нефт ортилган машиналар Туркия ҳудудига қараб ҳаракатлангани туширилган суратларни тақдим қилган.
Бу суратлар гўё сунъий йўлдошдан олинган.
Россия мулозимига кўра, бу “исботу далилларнинг бир қисми, холос”.
Аввалроқ, Туркия президенти мамлакатининг "Исломий Давлат" гуруҳи жангариларидан нефть сотиб олаётгани ҳақидаги даъволарни рад этар экан,"биз террорчилардан нефть сотиб олиш даражасида беномус эмасмиз. Агар, бизнинг шундай қилганимизни исботлаб беришса, мен курсимдан кетишга тайёрман. Қўлларида қандайдир исбот-далиллари бўлса, марҳамат, тақдим этишсин, биз ҳам кўрайлик", - деб айтган эди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












