"Қримда электр таъминотини янги йилда тиклаш мумкин"

Сурат манбаси, RIA Novosti
Россия аннексия қилган Қрим раҳбари Сергей Аксёнов айтишича, ярим оролда электр таъминоти билан боғлиқ вазият янги йил байрами кунлари ўз изига тушиши мумкин.
Бунга Керч бўғози орқали Россиядан электр симини тортиш билан эришиш кўзланмоқда, Сергей Аксёнов янги тизимни йўлга қўйиш ишлари 22 декабргача давом этиши мумкинлигини айтган.
21 ноябр куни Қрим ярим оролини электр қуввати билан таъминлайдиган Украинанинг Херсон вилоятидан узатилган электр энергияси линияларида портлашлар рўй берган.
Оқибатда ярим оролда 1 миллион 600 минг киши, 150 мактаб, 100 та болалар боғчаси, 40 та биноларни иссиқлик қуввати билан таъминлайдиган қозонхоналар электрсиз қолган.
Украиналик электр мутахассислари ишдан чиққан ЛЭПларни таъмирлашга ҳаракат қилганлар.

Сурат манбаси, RIA Novosti
Аммо Қрим Украинага қайтарилиши талабларини илгари сураётган фаоллар монтёрларнинг ишларига халақит қилганлар.
Электр линиялари ишдан чиққан жойда фаоллар билан хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув келиб чиққан.
Душанба куни "Укрэнерго" ширкати айтишича, фаоллар таъмирлаш ишларига изн бермаганлар.
Би-би-си Украин хизмати билан суҳбатида Қрим Татарлари лидери Мустафо Жамилев айтишича, фаоллар фақат Украина ҳудудига электр таъминотини қайта тиклайдиган линиялар таъмирига рухсат беришни хоҳлаяптилар.
Электр таъминотини қайта узатиш фақат Қримдаги Украина сиёсий маҳбуслари озод этилганидан кейингина бошланиши мумкин, деб айтган Мустафо Жамилев.

Сурат манбаси, AP
Электр линияларини таъмирлашга об-ҳаво ёмонлашиши ҳам халақит бериши мумкинлиги айтилган.
Гидрометереологлар Қрим ва Азов атрофида бўрон юзага келиши эҳтимолидан огоҳлантирган.
Қрим расмийлари ярим оролда фавқулодда вазият эълон қилган.
Шифохоналарни электр қуввати билан таъминлаш учун захирадаги генераторлар ишга солинган.
Қрим 2014 йил мартида Россия томонидан аннексия қилинган эди.
Қримни Россиянинг ҳудуди деб фақат бир нечагина мамлакат тан олган.

Сурат манбаси, Reuters
Улар орасида Шимолий Корея ва Куба бор.
Ғарб ҳукуматлари Россия аннексиясини кескин қораладилар ва Москвага қарши санкциялар Қрим аннексияси билан ҳам боғлиқ.
Бироқ шу пайтгача ярим орол Украинанинг Харков вилоятидан келадиган электр энергияси билан таъминланади.
Қримни Украина ва халқаро ҳамжамият Украинанинг таркибий қисми деб ҳисоблайди.
Октябр ойида Украина Президенти Пётр Порошенкодан Қримгаэлектр узатишни тўхтатиш талаби илгари сурилган петицияташкиллаштирилганди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз -telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












