ОИ Туркиядаги инсон ҳақлари ва демократияни танқид қилди

Ҳисобот Туркиянинг 'қудратли президенти'ни танқид қилган

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ҳисобот Туркиянинг 'қудратли президенти'ни танқид қилган

Оврўпо Иттифоқининг бошқарув идораси бўлган Оврўпо Комиссияси Туркиядаги инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг аҳволини қаттиқ танқид қилган.

Туркиянинг ОИга аъзолик истиқболига доир кечиктирилган ҳисоботда айтилишича, охирги икки йилда Туркия сўз ва фикр эркинлиги соҳасида орқага кетган.

Ҳисобот шунингдек, адлия тизимидаги камчиликлар ва ОИ андозаларига зид экани айтилган қонунларга ҳам эътибор қаратган.

Ҳисоботнинг чоп этилиши Оврўпо Иттифоқи муҳожирлар инқирозини ечишда Туркиянинг ёрдамига муҳтож бўлиб турган паллага тўғри келган.

Шу ой бошидаги сайловларда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт партияси (АКП) июн ойида бой берган парламентдаги мутлақ кўпчилик мақомини қайтариб олган.

Ҳисобот Президент Эрдўғон дохил, юқори мартабали турк расмийлари ва Оврўпо Иттифоқи ўртасида муҳожирлар инқирози юзасидан музокаралар кечаётгани учун кечиктирилган.

Оврўпо муҳожирлар инқирозини ечишда Туркияга муҳтож

Сурат манбаси, nc

Сурат тагсўзи, Оврўпо муҳожирлар инқирозини ечишда Туркияга муҳтож

Би-би-си мухбирларига кўра, гарчи ҳисоботда шахсан жаноб Эрдўғоннинг номи тилга олинмаган эса-да, унда Туркиянинг қудратли президенти тўғридан-тўғри танқидга тутилган нуқталар бор.

Хавфсизлик вазиятининг ўта ёмонлашгани қайд этилган ҳисоботда Курдистон ишчи партияси - ПКК исёнчилари билан тинчлик музокараларининг қайта бошланиши муҳим экани урғуланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio