Ироқ: "Учоқларимиз Бағдодий карвонини урди"

Бағдодийнинг ўлдирилгани ёки жиддий яралангани ҳақида хабарлар бундан олдин ҳам чиққан

Сурат манбаси, AP

Сурат тагсўзи, Бағдодийнинг ўлдирилгани ёки жиддий яралангани ҳақида хабарлар бундан олдин ҳам чиққан

Ироқ ҳарбийлари чиқарган баёнотда айтилишича, ўзини Исломий Давлат дея таништирувчи гуруҳ раҳбари Абу Бакр ал Бағдодий кетаётган машиналар карвони ҳаводан ўққа тутилган.

Унда айтилишича, ИД раҳбарининг тақдири номаълум.

Ҳужумни бошқа мустақил манбалар ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Ҳаво ҳужумлари Ироқ ғарбидаги Анбар вилояти ҳудудида амалга оширилгани айтилмоқда.

ИД раҳбарининг ҳужумлар натижасида ўлдирилгани ёки жиддий жароҳатлангани ҳақида бундан олдин ҳам хабарлар чиққан. Бироқ уларнинг биронтаси кейинчалик ўз тасдиғини топмаган.

Якшанба куни чиқарилган баёнотда айтилишича, Ироқ ҳаво кучлари "террорист Абу Бакр ал Бағдодий ИД қўмондонлари билан учрашиш учун Қараблага кетаётганда карвонини бомбалади".

Унда ёзилишича, учрашув манзили ҳам бомбаланган ва гуруҳнинг кўплаб етакчилари ўлдирилган ва жароҳатланган.

Бағдодийнинг ўлдирилгани ҳақидаги миш-мишлар шу йилнинг бошида чиққанди. Март ойида АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумларидан сўнг унинг жиддий яралангани айтилганди.

ИД раҳбарининг 2014 йилда жароҳат олган деган хабарлар нотўғри бўлиб чиқиб келган.

Бағдодий шахси ва қаерда эканлиги ошкор бўлмаслиги борасида ўта эҳтиёткор эканлиги айтилади. Ҳатто ИД жангарилари у билан юзма юзма гаплашмаслиги таъкидланади.

2011 йилнинг октябрида АҚШ Бағдодийни расмий равишда террористлар рўйхатига қўшди ва уни ўлдириш ёки қўлга киритишга ярайдиган хабарга 10 миллион доллар ваъда қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio