Саудияда ҳалокатли ёнғин юз берди

Сурат манбаси, none

Саудия Арабистонидаги турар-жойлардан бирида ёнғин келиб чиққан.

Расмийларнинг билдиришларича, ҳодисада камида 11 инсон нобуд бўлган ва 200дан ортиқ киши тан жароҳати олган.

Саудия ҳукуматига кўра, жабрланганлар орасида турли мамлакатлар фуқаролари бор. Уларнинг айримлари ўта оғир аҳволда экани айтилади.

Ёнғин мамлакат шарқидаги Хобар шаҳрида, Саудиянинг "Арамко" нефт ширкати ишчилари яшайдиган бинода юз берган.

Ҳукумат воизининг Ассошиэйтед Пресс хабар агентлигига айтишича, том устида қолиб кетган одамларни қутқаришга ҳаракат қилинмоқда.

Воқеа жой осмонида вертолётлар учаётгани хабар қилинади.

Саудия Арабистонидаги кўплаб ширкатлар каби "Арамко" ҳам катта сондаги хорижий ишчилар кучидан фойдаланади.

Ширкат ёнғин қандай келиб чиққани юзасидан текширув ишлари бошланганини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio