Толибон ичида бўлинишлар кенгаймоқдами?

Толибон ҳаракати ўз раҳбари Мулло Умар вафот этгани ҳақидаги хабарлар ортидан ўтказилган йиғинларидан бири акс этган видеоёзувни тарқатган.
Видеоёзувда гўё юзлаб Толибон аъзолари янги тайинланган раҳбарга садоқатларини эълон қилишаётгани кўринади.
Мулло Умар бундан икки йилча муқаддам оламдан ўтгани маълум бўлар экан, Мулло Ахтар Мансур ҳаракатга янги раҳбар этиб танлангани ва бу гуруҳ ичида бўлинишларни келтириб чиқаргани борасида гап-сўзлар ҳам тарқалганди.
Толибон Олий Кенгаши Мулло Мансурнинг тайинланиши борасидаги қарорни рад қилар экан, айни масалада кенгаш билан маслаҳатлашилмаганини айтган.
Мухбирларга кўра, сўнгги видеонинг тарқатилишидан мақсад Мулло Мансур кенг кўламли дастакка эга эканини исботлашга уринишдир.
Бошқа тарафдан Толибон ҳар доим видеоёзувлар ва ё фотосуратлардан фойдаланишга қарши бўлиб келган.
Ўзини "Исломий Давлат" деб атаётган гуруҳнинг Афғонистон жанубидаги қўмондони Би-би-сига гапирар экан, янги раҳбар Мулло Мансурга қарши бўлган толиблар учун эшиклари очиқ эканини айтган.
Айни пайтда Ҳирот вилоятида Мулло Мансур тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасида тўқнашувлар келиб чиққани ҳамда 8 киши нобуд бўлгани ҳақида хабарлар бор.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












