Украина ва Россия янги битимга эришишган

Россия ва Укарина оғир қуроллар хусусида янги битимга келишишган

Сурат манбаси, epa

Сурат тагсўзи, Россия ва Укарина оғир қуроллар хусусида янги битимга келишишган

Россия ва Украина кўпроқ турдаги қуролларни Шарқий Украинадан чекинтиришга келишишган.

Айни пайт бу минтақада тўқнашув кескинлашган.

Қуролларни чекинтириш ҳақидаги келишув Берлинда Украина, Россия, Олмония ва Франция ташқи ишлари вазирларининг учрашувида битилган.

Бу келишув замбараклар, танклар, 100 мм калибрдан оз оғир қуролларни қамраган.

Олмониянинг билдиришича, Россия ва Украина тарафларининг ёндошувида ҳануз фарқлар мавжуд.

Бироқ барча тарафлар ферал ойида Минскда эришилган битимга содиқлигини билдиришган.

Умуман олганда, иккала тараф битимни бажаришмоқда, бироқ сўнгги пайт тўқнашувлар Донецк аэропорти ва Широкино қишлоғлари атрофида кескинлашган.

Бу хусусда Берлинда учрашган ташқи ишлар вазирлари ўз ташвишларини билдиришган.

Можаро минтақасининг харитаси

Сурат манбаси, BBC World Service

Сурат тагсўзи, Можаро минтақасининг харитаси

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK