"Исломий Давлат"га қарши уруш қанчага тушмоқда?

Сурат манбаси, US Dept. Defense

60га яқин давлатдан иборат коалиция "Исломий Давлат"ни "заволга учратиш ва охир-оқибат йўқ қилиш" мақсадида тузилганди.

Коалиция 2014 йил 8 августидан гуруҳнинг Ироқдаги мавқеларига ҳаводан ҳужум бошлади. Кейинги ойдан ИДнинг Суриядаги нишонлари ҳаво ҳужумларига тутилди.

"Исломий Давлат"га қарши 6 ойдан бери давом этаётган ҳаво ҳужумлари қандай натижа берди?

Шанба куни "Исломий Давлат" шундоқ Бағдод шимолида жойлашган тўғон ҳудудига ҳужум уюштиришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, мисрлик қиптий насронийларнинг боши танасидан жудо қилинаётганига оид видеони тарқатди.

ИД лашкарларининг кучига оид ҳисоб-китоблар ўзгариб туради. Аммо, кўплаб бошқа мамлакатлардан жангчилар "жиҳодда иштирок этиш" учун Ироқ ва Сурияга боришмоқда.

"Исломий Давлат" қўшинларининг сони ва қайси мамлакатга тегишли эканига оид рақамлар:

Ироқ ва Суриядан 16 минг нафар; Бошқа хорижийлар 14 минг нафар; Оврўподан 1, 000 нафар. Манба: Марказий Жосуслик Бюроси, Пентагон (2015 йил, январ)

Сурат манбаси, none

Сурат тагсўзи, Ироқ ва Суриядан 16 минг нафар; Бошқа хорижийлар 14 минг нафар; Оврўподан 1, 000 нафар. Манба: Марказий Жосуслик Бюроси, Пентагон (2015 йил, январ)

Мана бу "Исломий Давлат" назорат қилмоқда деб ишонилаётган ҳудудлар:

ИД назоратидаги ерлар зарғалдоқ рангда белгиланган; ИД ҳужуми остидаги жойлар қирмизи рангда; ИДга дастак бўлган ерларга қизил чизиқ тортилган.

Сурат манбаси, none

Сурат тагсўзи, ИД назоратидаги ерлар зарғалдоқ рангда белгиланган; ИД ҳужуми остидаги жойлар қирмизи рангда; ИДга дастак бўлган ерларга қизил чизиқ тортилган.

2000 марта уюштирилган ҳужумлардан нималарга эришилди?

Ироқда коалиция 700 квадрат километр ҳудудни "Исломий Давлат" қўлидан қайта тортиб олган. Бу Ироқдаги ИД назоратида қолаётган ерларнинг 1 фоизидир.

Кампания қанчага тушмоқда?

АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилнинг 9 январигача ҳаво амалиётлари учун $1.3 миллиард сарфланган. Кунлик ўртача харажат $8.3 миллионга тушади.

Бироқ, бу Ироқ, Афғонистон ва Покистондаги урушларга кетаётган маблағнинг кичик бир бўлаги экани айтилади.

АҚШнинг Ироқ, Афғонистон ва Покистондаги урушларга сарфлайдиган маблағи кунига $797 миллионни ташкил қилади; 2015 йил январигача ИДга қарши ҳаво ҳужумлари учун кунига $8.3 миллион сарфланган. Ҳисоб-китоблар АҚШ ҳукумати ва Уатсон халқаро тадқиқотлар институтига тегишли

Сурат манбаси, none

Сурат тагсўзи, АҚШнинг Ироқ, Афғонистон ва Покистондаги урушларга сарфлайдиган маблағи кунига $797 миллионни ташкил қилади; 2015 йил январигача ИДга қарши ҳаво ҳужумлари учун кунига $8.3 миллион сарфланган. Ҳисоб-китоблар АҚШ ҳукумати ва Уатсон халқаро тадқиқотлар институтига тегишли

Инсоний талафотлар

Коалиция ҳаво ҳужумлари туфайли қанча сонда инсон ҳаётдан кўз юмаётгани ҳақида аниқ, ишончли рақамлар йўқ.

БМТ бир йил олдин Суриядаги ўлим ҳоллари ҳақида ҳисоб-китоб қилмай қўйган.

Ташкилот ўз қарорини бу ишни қилиш ўта қийинлиги билан изоҳлаган.

Ва жанглар ҳали-вери ниҳоя топаётгани кўринмайди.

Қўшма Штатлар Генарали Жон Аллен қарама-қаршиликни "авлодлар жангги" деб таърифлаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02