Россия санкциялардан 40 миллиард доллар зарар кўради

Сурат манбаси, RIA Novosti
Россия Молия вазири Антон Силуановнинг эътироф этишича, Ғарб санкциялари туфайли Россия 40 миллиард доллар атрофида зарар кўради.
Россия иқтисодиёти шунингдек дунёда нефт нархининг тушишидан ҳам зарар кўрмоқда.
Россия экспорти асосини ташкил этган нефт нархи шу йил бошидан буён 30 фоиздан кўпроқ арзонлаган.
Москвадаги Би-би-си мухбирининг айтишича, рус сиёсатчилари Россия иқтисодиёти Ғарб санкцияларидан зарар кўрмаслиги ҳақида ишонч билдириб келишаётган эди.
Аммо, Молия вазири Антон Силуанов ҳақиқий манзарани ошкор этди.
Ҳаммаси бўлиб, дейди у, Россия йилига 140 миллиард атрофида зарар йўқотмоқда.
Ўтган ҳафта охирида Россия Ташқи ишлар вазири Ғарбни Россияда ҳокимиятни ағдариш ҳаракатларини дастаклашда айблаб чиқди.
Ўзининг сўнгги интервюсида Россия Президенти Владимир Путин нефт нархларинининг арзонлашуви ортида Ғарбдаги "фитначи кучлар" турганини айтди.
Жаноб Путиннинг Россияда обрўси мамлакатни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириши ортидан ортганди.
Кремл нефт нархининг барқарорлашишига умид қилмоқда.
Аммо жаноб Путин нефт нархининг тушиши иқтисодиётга зарар етказса-да, "ҳалокатли эмас," деб айтди.
Етакчи Ғарб давлатлари Россиянинг Украина шарқидаги бўҳронга нисбатан тутган сиёсатига жавобан шу йил жазо чораларини киритди.
Оврўпо Иттифоқи ва АҚШ расмий Россияни Украина шарқидаги россияпараст бўлгинчиларни бевосита дастаклашда айблаб, жазо чораларини киритган.
Россия Украина шарқига мунтазам равишда аскар, замонавий қуроллар ва танклар юбораётганини иддао қилади.
Аммо расмий Москва, ойларки, Ғарбнинг бу даъволарини рад этиб келади.
Ғарб санкцияларига мувофиқ, Россиянинг давлатга қарашли беш йирик ширкатига қарз бериш тўхтатилган.
Шунингдек, иттифоқ Россиянинг нефть ва ҳарбий ширкатлари билан олди-бердисини чеклаган.
Жазоланган ширкатлар орасида "Роснефть", "Транснефть" ва "Газпрорм"нинг бензин бўлинмаси ҳам бор.
Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002












