Хитой: "Яна бир Уйғур болта билан ҳужум қилди"

Сурат манбаси, AP
Хитой расмийларига кўра, Шинжон-Уйғур мухтор бўлгасининг Хўтан шаҳрида этник Уйғур бўлган шахс қиморхонада болта билан ҳужум уюштирганликда айбланмоқда.
Ҳодисада тўрт киши яралангани хабар қилинади.
Полициянинг сўзларига қараганда, қўлга олинган Уйғур қилмишига иқрор бўлган.
Давлат телевидениеси қўлларига кишан солинган, турманинг сариқ кийими кийгизилган кишини кўрсатган, у ўз ҳаракати учун кечирим сўрагани айтилади.
Эркакнинг сўзларига қараганда, ўзини ғайридинларга қарши "муқаддас урушда" қатнашишга ундаган шериклари унга мукофот ваъда қилганлар. Полиция билан тўқнашувда икки уйғур ўлдирилган.
Охирги ойларда Хитой ҳукумати терроризм ва диний экстремизм айблови билан Уйғур миллатига мансуб ўнлаб одамларни ҳибсга олган. Уларнинг аксариятига қисқа маҳкамалар орқасидан ўлим жазоси берилган.

Сурат манбаси, AP
Уйғурларнинг ўзлари ҳеч қандай террорга алоқалари йўқлигини, Хитой ҳукуматидан фақат диний эркинлик берилиши ва маданиятлари ҳурмат қилинишини сўрашларини айтишади.
Қувғиндаги Уйғур фаоллари Хитой ҳукумати Уйғур миллатини қатағон қилиш йўлидан бораётганидан хавотир билдириб, жаҳон ҳамжамиятини уйғурлар ҳуқуқларини ҳимоясига эътибор қаратишга чақиради.
Матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02












