Афғонистонда яна НАТО аскарлари қурбон бўлди

Сурат манбаси, bbc

Афғонистон жанубида беш нафар НАТО аскари қурбон бўлган.

Бу ҳақда НАТО бошчилигидаги кучлар мулозимлари маълум қилишган.

Халқаро Хавфсизлик кучлари (ISAF) ҳодиса Душанба куни рўй берганини айтган, аммо бирор бир тафсилотларни ошкор этгани йўқ.

Афғонистондаги НАТО бошчилигидаги қўшинларда 50 мамлакатнинг аскарлари бор.

2014 йил якунида НАТО бошчилигидаги қўшинлар Афғонистонни тарк этиш тадоригида экан, Толибон жангарилари ўз ҳужумларини жадаллаштиришган.

Мамлакат жанубидаги қўшинларнинг аксарияти америкаликлар, аммо НАТО сўнгги ҳодисада қурбон бўлганларнинг миллатини ошкор этгани йўқ.

Жанубий Афғонистон Толиблар ҳаракатининг юраги саналади, айнан шу бўлгада исёнкорлар НАТО кучларига тез-тез ҳужум қиладилар.

Йил бошидан бери НАТО бошчилигидаги кучларнинг ўттиздан ортиқ ҳарбийлари қурбон бўлишган.

Сўнгги ҳодиса эса бу йил НАТО талофатларининг орасида энг ҳалокатлисидир.

Афғонистонда президентлик сайловларининг иккинчи даврасига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.

Толиблар бу сайловларга қарши бўлиб, жараён ва иштирокчиларни муқаддам бир неча марта нишонга олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Агар матнда имло хатоси бўлса, бизга билдиринг.