БМТ: Ассад Суриядаги уруш жиноятларига алоқадор

БМТнинг инсон ҳақлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай унинг ташкилотида Сурия ҳукумати, жумладан Башар ал-Ассад ҳарбий жиноятлар содир этганини исботловчи ҳужжатлар борлигини эълон қилди.
БМТ олий комиссари Суриядаги можарога Башар ал-Ассад жавобгарлигини илк бор очиқча маълум қилмоқда.
Пиллай хонимга кўра, БМТ ихтиёрида "ҳукуматнинг юқори мулозимлари, жумладан давлат раҳбари" ҳарбий ва инсониятга қарши жиноятлар учун масъул эканига оид далиллар мавжуд.
Бундай баёнотни у БМТ ўтказган текширувларга таяниб айтган.
БМТ аввалроқ мухолифат кучларини Сурияда инсон ҳуқуқларини поймол этишда айблаб чиққанди.
Ўз навбатида Сурия Ташқи ишлар вазири муовини Файсал Мекдад Пиллай хонимнинг даъволарини рад этди.
"У анчадан буён бемаъни гапларни айтиб келади ва биз унга қулоқ солмаймиз," - деб айтган Файсал Мекдад.
Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги қуролли можаро 2011 йил март ойидан буён давом эмоқда.
Ўтган давр ичида, БМТ ҳисоб китобларига кўра, 100 мингга яқин инсон ҳалок бўлган.












