Покистонда бесоқолбозлик ва мураккаб ишқий муносабатлар

Покистонни кўплар жинсий озчиликлар учун эркин бўлган мамлакат сифатида тасаввур қилмайди.
Лекин баъзиларга кўра, Покистон бесоқолбозлар учун энг қулай давлатлардан бири ва Карачи шаҳрини ҳатто "Бесоқолбоз учун жаннат", дея юритшади.
Жамиятдаги қатъий анаъанадорлик пардаси ортида бир жинсдагилар орасидаги ишқий муносабатлар гуллаб-яшнамоқда.
50 ёшли ишбилармон Даниял Карачининг ўзига тўқ мавзесида яшайди. У ўз смартфони орқали бесоқолбозлар учун яширин маҳфалларни ташкиллаштиради.
"12 йилча аввал Интернетда G - A - Y (инглизча бесоқолбоз) сўзини ёзиб, қидириб кўргандим. Ўшандаёқ бир гуруҳни топиб, 12 киши билан алоқа ўрнатдим", дея ҳикоя қилади у.
"Бугунги кунда эса GPS ёрдами билан смартфонлар шу яқин орада Интернетдаги профайли билан бесоқолбозлардан ким борлигини сизга аниқлаб беради. Бир вақтнинг ўзида минглаб бесоқолбозлар Интернетда жонли алоқадалар".
Уларнинг маҳфаллари ҳам шу қадар кўп сонлики, Даниялнинг ўзига ҳам вақт қолмайди.
Фақатгина махсус таклифнома билан келиш мумкин бўлган бу кечаларда бесоқолбозлар ўз ҳаётлари ҳақида очиқ суҳбатлаша оладилар.
Покистон жамияти эркаклар устуворлик қилувчи анъанавий жамият.
Бу жамиятда эркакнинг аёл билан турмуш қуриши кутилади ва кўплар шундай қиладилар ҳам .
Бу соҳада тадқиқот олиб борган Қосим Иқболнинг айтишича, натижа шуки иккиюзламачилик, ёлғон ва икки ҳил турмуш тарзини юритиш кенг тарқалган.

"Бесоқолбоз эркаклар ўз ҳамжинсбозлари билан жиддий муносабатга киришишга ҳаракат қилмайдилар, чунки биладиларки, бир кун келиб барибир аёлга уйланишлари керакдир".
"Уйлангандан сўнг улар аёлларига яхши муносабатда бўладилар, лекин эркак маъшуқалари билан ҳам алоқани узмайдилар".
Ҳамжинсбозлар ўртасидаги алоқалар Карачининг энг гавжум қадамжоларида ҳам рўй беради.
Одамлар Абдуллоҳ Шоҳ Ғози мақбарасига зиёрат учун борадилар. Айни вақтда бу ер бесоқолбозлар учун жуфт қидириш ери ҳамдир.
Ҳар пайшанба куни кечқурун бу ерга бесоқолбозлар йиғилиб ишватга бериладилар.
Ташқаридан қараганда ҳудди бир гуруҳ эркаклар йиғилишига ўхшайди. Баъзилар буни ҳатто "диний маросим" деб ҳам атайдилар.
Аммо диний раҳбарлар бу фаолиятни қораламайдилар.
Гуноҳ...
Аксар покистонликлар бесоқолбозликни гуноҳ сифатида кўрадилар.
Аксар уламолар ҳам Яратган бесоқолбозликни ман қилган, дея талқин қиладилар. Баъзи уламолар ҳатто эркак билан ишқий алоқага киришганлар учун жазо тайинлаш кераклигини ҳам айтадилар.
Лекин Карачидаги мақбара бесоқолбозлар ишқий муносабатга киришадиган ягона ер эмас.
Масалан уқалаш хизматини таклиф қилувчидан, атиги 7-8 доллар устама ҳақ тўлаб, "қўшимча" хизмат олишингиз мумкин.
Уқаловчилардан бири Аҳмаднинг айтишича, унинг мижозлари орасида полиция ходимлари, қуролли кучлар зобитлари ва вазирлар ҳам бор.
Аҳмаднинг икки турмуш ўртоғи ва талайгина фарзандлари бўлишига қарамай 3 мингга яқин эркакка хизмат кўрсатганлигини айтади.
Унинг рафиқаларидан бири Сумейра бурқа ва ҳижобда юради. Лекин турмуш ўртоғининг танлаган "касбидан" норози эмас. Унинг айтишича кўпроқ одамлар бу каби ҳолатларга тоқатлироқ бўлишлари керак.

"Эрим эркаклар билан ишқий муносабатга киришишини биламан. Муаммо эмас. Агар у ишламаса болаларни ким боқади? Одамлар уни ҳақорат қилишса, ғазабим қўзғайди", дейди Сумейра.
Қосим Иқболга кўра, Сумейранинг мавқеини тушуниш осон.
"Покистонда уйлангунга қадар йигитлар қизлар билан мулоқот қила олмайдилар. Шунинг учун уларнинг дастлабки жинсий тажрибалари эркак дўстлари ё-да яқинлари билан бўлади. Бу ҳолатга улғайишнинг таркибий қисми, дея қаралади ва кўп эътибор берилмайди".
"Эркаклар орасидаги жинсий мунсабатлар анъана ва динга таҳдид солмагунга қадар эътибордан четда қолаверади. Чунки охир оқибат ҳамма аёлга уйланади ва ҳеч ким бу ҳақда оғиз очмайди".
Ноқонунуий амал
Умуман бесоқолбозлар орасидаги жинсий муносабатлар Покистонда қонунга зиддир.
Амалда эса бу қонунга риоя қилинмайди.
Ҳамжинсбозлар қўлга тушиб қолган вақтлари полицияга пора бериб қутуладилар, оилалари эса бир қизни топиб уйлантириб қўйишади.
Фақатгина камдан-кам ҳолатларда ота-оналар фарзандларининг ўзгача эканликларини тан оладилар.
Акбар ва Али ўз муносабатларини ҳимоя қила олган кам сонли жуфтликлардан бири.
"Aлининг оиласида ҳамма нарсани аёллар бошқаради. Мен унинг бувисининг розилигини олсам марра меники бўлишини билардим. Мен бувиси билан гаплашиб, яхши инсон эканлигимни исботладим. Бесоқолбоз эканлигимни ошкор айтиш ҳам керак эмасди, яхши инсон эканлигимни исботлаш муҳим эди. Бир куни бувиси менга ёшлигида кашта қилиб тиккан дастрўмолини берди. Бу менга ишонч белгиси эди", дея ҳикоя қилади Акбар.
Ҳозирда Акбар ва Али яқинлари қўллови билан бирга яшамоқдалар.
Алининг онаси улар бир ётоқда ётишларини билади, лекин бу ҳақда очиқ-ойдин гапирилмайди.
Лекин Али ва Акбарникидек мисоллар Покистонда жуда кам. Аксар бесоқобозлар учун аёл кишига уйланиб, Карачидаги мақбарага бориб ҳамжинсбоз муносабатларни давом эттириш воқелиги кўпроқ ҳақиқатга яқиндир.
Ҳамжинсбоз аёллар учун эса ҳаёт бунданда мураккаброқ.
Лекин уларнинг умид қилишларича, мамлакатда ҳамжинсбозлар ҳуқуқларини очиқча муҳокама қиладиган вақт албатта келади.
(Ҳикоядаги исмлардан кўплари ўзгартириб берилган)












