Россия - Украина уруши: Олти ойда ким нима йўқотди ва нимага эришди? Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
24 февраль куни Россия Украина босқинини бошлаганди. Орадан роппа-роса ярим йил ўтди, аммо Кремль ўз мақсадларига эриша олгани йўқ.
Аммо ўртада ким нима йўқотди?
Би-би-си олти ойлик урушнинг оқибатларига бағишланган олти инфографика тайёрлади.
Алоқадор мавзулар:
- Ярим йил ўтди: Украина Россия ҳужуми остидаги мустақиллигини сақлаб қола оладими?
- Украина. Бугуннинг саволи: Қудратли Россия Армиясига нима бўлди?
- Россия Украинани айблади, Украина Россиядан ҳушёр бўлишга чақирди, АҚШ ҳам хавотирда - вазият ўта танглиги айтилмоқда
- Қрим, Белгород ва Херсон: Россия ҳарбий объектларида яна устма-уст портлаш, бунақаси бўлмаган, Путин ҳозирча жим
- Украина уруши: Россия паспортини олдира олмаяптими, Эрдоған Украинада нима қилмоқчи ва Россия яна нечта одамни ўлдирди?
Россия босқинидан олдинги Украина

Сурат манбаси, .
Россия босқинидан олдин Украина шарқидаги Донецк ва Луҳанск вилоятларининг кичик ҳудуди россияпараст бўлгинчи қўшинлар назорати остида, Қримни эса Россия 2014 йили аннексия қилган эди.
Ўзларини Донецк ва Луҳанск Халқ республикалари деб эълон қилган ҳудудларни Россия Украина урушидан олдин мустақил республикалар деб тан олди.
Бу қарорни Украина, НАТО ва Ғарб қоралади.
2014 йилдан буён Россия ўзиники деб билиб қўшин ва ҳарбий техникасини кўпайтирган Қрим ярим оролини ҳамон халқаро ҳамжамият Украини ҳудуди деб билади, Украина раҳбарияти ўзларининг 1991 йилдаги ҳудудларини тўла ўз назоратларига олгунча урушиш мақсадида эканини айтадилар.
Россия қайси ҳудудларни босиб олди?

Сурат манбаси, .
Босқиндан олти ой ўтиб Россия Украина шарқи ва жанубида анча ҳудудни қўлига олди.
Лекин уруш бошланишида Украина шимолидан пойтахт Киевгача бўлган ҳудуд Россия назорати остида қолди, апрель бошида Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Ҳозир Россия кучлари Луҳанск минтақасининг аксарини назоратига олган, Донецк минтақасида олдинга силжишнинг уддасидан чиқолмаяпти.
Урушда қанча одам ўлди?

Сурат манбаси, .
Уруш шароитида қанча одам ҳаётдан кўз юмганини аниқлаш имконсиз.
Би-би-си таҳлили ва АҚШда жойлашган сиёсий зўравонликлар қурбонларини ўрганиш билан шуғулланадиган ноҳукумат нотижорат ташкилоти босқин бошланганидан то 10 августгача ўлган тинч фуқароларнинг сонини 13000 деб ҳисоблайди.
Лекин аксар экспертлар бу рақамни аслига солиштирганда ҳаддани зиёд пасайтирилган деб ҳисоблайдилар.
Украина ва Россия қурбонлар сонини ўн минлаб деб даъво қиладилар, бироқ бу даъволарни мустақил манбалардан тасдиқлатишнинг имкони йўқ.
БМТ урушаётган тарафлар тақдим этаётган рақамларга ишонарли, деб қарамасликни тавсия этади.
Қанча украиналик ватанини тарк этди?

Сурат манбаси, .
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Россия Украинага бостириб киргани оқибатида камида 12 миллион одам ўзларининг яшаб турган уйларини ташлаб қочиб кетишга мажбур бўлдилар.
Ҳозир беш миллиондан зиёд одам қўшни мамлакатларга чиқиб кетган, етти миллиончаси эса Украинанинг ички ҳудудида қочқинга айланган деб кўрилади.
Аммо Киевга ўхшаган шаҳарлардан қочиб чиққан украиналикларнинг бир неча юз минги яна ўзининг уйига қайтди.
Ишғол бошидан 17 августгача Украинадан Европага 6,4 миллион қочқин бошпана топди, дейди БМТ Қочқинлар агентлиги.
Россияга қочиб чиққанлар ҳам бўлди.
Президент Путин, 140000 мариуполлик Россияга эвакуация қилинди, ҳеч ким мажбурлангани йўқ, деди.
Лекин кўплаб Украина фуқаролари ўз ихтиёрига қарши Россияга олиб кетилгани, сўнг кўнгиллилар уларни Россиядан қочиб чиқишга кўмаклашгани хабарлари тарқалди.
Вайронагарчилик миқёси

Сурат манбаси, .
Украинанинг бир вақтлар одамларнинг уйлари, улкан осмонўпар бинолари бўлган жойлари вайроналарга айланди.
Кўп қаватли турар-жой бинолар бугун ер билан яксон қилинган.
Киев Иқтисодиёт университети 8 июнь куни қилинган ҳисоб-китобда уруш уй-жойига етказган зарар 39 миллиард АҚШ доллари атрофида деб ҳисобланди.
Украинанинг жами иқтисодиётига етказилган зарар 104 миллиард доллари атрофида деб кўрилади ва бу рақам кун сайин ўсиб бориши аниқ.
Украина урушининг глобал озиқ-овқат бозорига таъсири

Сурат манбаси, .
Уруш жаҳон озиқ-овқат инқирозига сабаб бўлди.
Дунёнинг кўп мамлакатлари Украина буғдой экспортига қарам, аммо шу йил февралидан Россия Украина портларини тўсиб қўйди.
Яқинда Туркияда БМТ, Украина ва Россия келишуви имзоланди, ўша келишувга биноан Украина ғалласи экспорти қайта йўлга қўйилди: Украина дони ортилган кемалар Қора денгиздан дунёга чиқаяпти.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














