Украина. Янгиликлар: Россия Украинани айблади, Украина Россиядан ҳушёр бўлишга чақирди, АҚШ ҳам хавотирда - вазият ўта танглиги айтилмоқда Украина Россия Қрим Дунё Янгиликлар

Putin va Shoygu

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, АҚШ Давлат департаментининг ишонишича, Россия келаси кунларда Украинада ўз ҳужумларини кучайтириш, фуқаролик инфратузилмаси ва ҳукумат биноларига янада кўпроқ зарба бериш режасида
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Путин ғоявий "иттифоқчиси" қизининг ўлдирилишига шахсан эътибор қаратди. Зеленский Россиянинг эҳтимолий режасидан хавотирда. АҚШ ўз фуқароларидан Украинани зудлик билан тарк этишларини сўради. Украинада нималар бўлаяпти?

Украина ва Россия: Қримни ким портлатаяпти?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Алоқадор мавзулар:

АҚШ Давлат департаментининг ишонишича, Россия келаси кунларда Украинада ўз ҳужумларини кучайтириш, фуқаролик инфратузилмаси ва ҳукумат биноларига янада кўпроқ зарба бериш режасида.

Америка томони Россиянинг шу пайтгача Украинада қилган ишларини назарда тутиб, бу каби таҳдиднинг сақланиб қолаётганидан ўз хавотирларини ҳам изҳор этган.

Киевдаги АҚШ элчихонаси эса, ҳануз Украинада бўлган фуқароларидан зудлик билан мамлакатни тарк этишларини сўраган.

Уларнинг устма-уст огоҳлиги Украина Мустақиллиги куни арафасига тўғри келган.

Ukraina prezidenti

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Украина президенти Россия байрам тантаналари арафасида "хунук бир иш қилиши мумкин", деган хавотирда

Худди шу сана - 24 февраль куни Россия Украинага уруш очганига ҳам роппа-роса олти ой тўлади.

Киев аллақачон Мустақиллик куни муносабати билан оммавий тадбирлар ўтказилишини тақиқлаган.

Украина президенти Россия байрам тантаналари арафасида "хунук бир иш қилиши мумкин", деган хавотирда.

Украинанинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Харьков эса, бугун кечда комендантлик соати киритмоқчи.

Шаҳар шундоқ ҳам, ойларки, Россия қамали ва ҳужумлари остида.

Ҳозир Россия назорати остида бўлган Қрим ярим оролидаги устма-уст портлашлар эса, тангликни янада кучайтирган.

Сўнгги ҳафталарда Россиянинг Украина ҳудудидаги бошқа ҳарбий объектларида ҳам кетма-кет портлашлар кузатилган.

Воқеаларнинг бу каби ривожи уруш билан кечган сўнгги олти ой ичида кузатилмагани билан ҳам четда кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортган.

Россия президенти эса, уларни ҳали-ҳануз шарҳламай келади.

Moskvadagi portlash

Сурат манбаси, ANADOLU AGENCY

Россия, бундан ташқари, Путин ғоявий "иттифоқчиси"нинг ўлимида Украина махсус хизматларини айблаган.

Даря Дугина шанба куни вафот этган, у тушган машина кутилмаганда портлаб кетган, ҳодиса пойтахт Москвада юз берганди.

Россия президенти бу воқеага шахсан эътибор қаратган.

Путин Даря Дугина ўлимини "ёвуз, шафқатсиз жиноят", деб атаган.

Аммо Украина бу ишда ўзининг бирор бир алоқаси йўқлигини айтган, Россия томонининг айблов ва даъволарини тан олмаган.

Олти ой ўтди: Украина урушидаги энг муҳим нуқталар

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

* 24 февраль: Путин Украинага бостириб киради. Россия президенти буни "махсус ҳарбий амалиёт", деб атайди. Бундан мақсад - Украинани "демилитиризация" ва "денацификация" қилиш эканини айтади.

* 7 март: Украина ва Россия илк бор инсонпарварлик йўлаги очишга келишиб олишади. Россия қамали остидаги стратегик жиҳатдан муҳим Мариуполь шаҳридан фуқаролар эвакуациясига рози бўлишади. Аммо битим амалда иш бермайди. Россия шаҳарни ўққа тутишда давом этади.

* 30 март: Россия илк бор Киевни олиш режасидан воз кечади. Сўнгроқ ўзининг асосий эътиборини Украина шарқини босиб олишга қаратади.

* 1 апрель: Россия қўшинлари Киев яқинини тарк этаркан, Буча даҳшатлари юзага чиқади. Шаҳар кўчаларида чўзилиб ётган жасадлар бу ерда оммавий қирғин юз берганига далолат қилади.

* 20 май: Узоқ муддатли қамалдан сўнг Россия Мариуполдаги "Азовсталь" пўлат қуйиш корхонасини эгаллайди. У Украинадаги энг йириги саналиб келинган.

* 25 июнь: Украинанинг шарқий Северодонецк шаҳри Россия қўлига ўтади. Орадан уч кун ўтиб, Россия Лисичанскни ҳам босиб олади. Бу икки ютуғи ортидан Москва шарқий Луганск минтақаси назоратини деярли тўлиғича ўз қўлига олади.

* 1 август: Ғалла юкланган илк кема Украина портларини тарк этади. Бу иш олти ой деганда, Туркия воситачилигида эришилган "тарихий" битимга мувофиқ амалга ошади.

Rossiya harbiylari

Сурат манбаси, EPA

Украина уруши давом этмоқда. Путин Украинада ўз мақсадларига етишмай қўймасликларини айтган.

Россия агар Ғарб расмий Киевни қуроллантираверса, Украинада биргина Донбасс билан кифояланмасликлари ҳақида расман ва ошкора огоҳлантирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek