Украина. Бугуннинг саволи: Қудратли Россия Армиясига нима бўлди? Видео Ukraina Rossiya Qrim Dunyo Yangiliklar

Rossiya harbiylari

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Россиянинг олти ой мобайнидаги Украинадаги инсоний талафотлари СССРнинг Афғонистондаги 10 йиллик урушидаги талaфoтларидан кўпни ташкил этгани ҳақида гапирилаётганига ҳам анча бўлди
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия дунёдаги иккита ҳарбий қудратдан биттаси бўлади. Армияси жаҳондаги энг кучлиларидан бири саналади. Аммо Украинада аллақачон улкан талафотлар берди. Энди эса, урушиш учун кўнгиллиларга ҳам мурожаат қилди. Бу нима дегани?

2022 йил 24 февралида Россия Украинага бостириб кирди.

24 август Россия босқини бошланганининг олти ойлик санаси.

Россия урушни уруш деб атамайди, Президент Путин уни "махсус ҳарбий операция" деб атаган.

Уруш деб атаганлар Россияда жавобгарликка тортилдилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Олти ойлик уруш давомида Россия қанча аскарини йўқотди?

Бу ҳақда энг охирги марта март ойининг охирида айтилган, ўшандан буён Россиянинг Мудофаа вазирлиги талафотлар ҳақида эълон қилгани йўқ.

Россиянинг олти ой мобайнидаги Украинадаги инсоний талафотлари СССРнинг Афғонистондаги 10 йиллик урушидаги талофатларидан кўпни ташкил этгани ҳақида гапирилаётганига ҳам анча бўлди.

Ғарб разведкалари Россия армияси 70 ёки 80 минг ҳарбийни тириклайин ёки ярадор сифатида йўқотди, деб тахмин қиладилар.

Ҳарбий таҳлилчилар Россия қўшинлари охирги вақтда Украинадаги жанг майдонларида бирор йўналишда илгари силжишга қодир бўлмай қолганини айтадилар.

Кўнгиллилар?..

Rossiya harbiylari

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ҳарбий таҳлилчилар Россия қўшинлари охирги вақтда Украинадаги жанг майдонларида бирор йўналишда илгари силжишга қодир бўлмай қолганини айтадилар

Шундай бир шароитда Россия катта пул ва имтиёзлар эвазига кўнгиллиларни урушга жалб этишни бошлаган.

Би-би-си мухбири Уил Вернон хабар қилишича, бутун Россияда телевидение, социал тармоқлар ва кўча биллбордларида кенг миқёсли сафарбарлик кампанияси кетмоқда.

Лекин кўнгиллилар етарли ҳарбий тайёргарликсиз уруш жабҳасига ташланмоқдалар, ҳалок бўлганлари кўп бўлди.

Айрим кўнгиллилар эса ўзларига ваъда қилинган пулни беришмаганидан шикоят қилишмоқда.

Евгений кўнгилли бўлиб Украина урушига қўшилганлардан бири эди.

Онаси Нина Чубаринанинг айтишича, ўғлининг қўлига қурол бериб, тўғри Украинага йўллашган. Бир неча кундан кейин эса Евгений ўлдирилган.

"Уларни довдир жўжачалардек урушга ташлашди. Улар қўлида урол ушлашни ҳам тузук билишмасди. Уларни тўп емига айлантиришди. Генераллар ўйлашса керак: "Бизда кўнгиллилар борми? Зўр, жангга ташла уларни!", деди Нина Чубарина.

Россия кўнгиллиларнинг армияси билан Украина урушини енга оладими?

"Уларни бу урушда ғалаба келтиришга қодир аскарлар, деб ўйламайман. Энг муҳими одамлар сони эмас, сифат ва аскарлардаги қатъият. Руҳиятни тез ўзгартириб бўлмайди. Минглаб одамни олиб келиб, уларга дарров замонавий қуролларни, танк ва самолётларни бошқаришни ўргатиш осон эмас", дейди онлайн-журнал The Insider бош муҳаррири Роман Доброхотов.

Президент Путин сўзларига кўра, Украинадаги қўшинларига ўз одамларини ҳимоя қилиш фармонини берган.

Лекин Кремль у ерга янада кўпроқ русларни муқаррар таҳдидга юбораяпти, дейди мухбиримиз.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek