Голландия: Туркия вазири чиқариб юборилиши ортидан тўқнашувлар

Сурат манбаси, Reuters
Туркиянинг Оила ва ижтимоий таъминот бўйича вазири Фатма Бетул Сайан Кая Голландиядан мажбуран чиқариб юборилгани ортидан Роттердам шаҳридаги Туркия консуллиги олдида тўпланган намойишчилар билан Голландия полицияси ўртасида тўқнашувлар юз бер
Шанбадан якшанбага ўтар кечаси полиция аксари турклар бўлган оломонни тарқалишга чақирган, чақириқ иш бермаганидан кейин сув пуркагичлар ва отлиқ полициячиларни ишга солишга мажбур бўлган.
Роттердамдаги Туркия консуллиги биноси яқинида 1000 тача одам тўпланган.
Улар Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг дастакловчиларидирлар.
Голландия ҳукумати Туркиянинг Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли самолётининг киришига рухсат бермаган.
Жаноб Чавушўғли Туркиядаги референдум олдидан Голландиядаги Туркия фуқаролари дастагини қўлга киритишни мақсад қилган.
Қуруқлик орқали Туркиянинг Оила ва ижтимоий сиёсат бўйича вазири Фатма Бетул Сайан Кая Роттердамгача етиб олган.

Сурат манбаси, Reuters
Бироқ Голландия полицияси Кая хонимни консуллик ичкарисига киришига изн бермаган, уни автомобилда Германия чегарасига олиб чиқиб қўйганлар.
Икки вазирига қилинган муносабат Туркияни ғазаблантирди, Голландияга нисбатан қаттиқ "жавоб" беришга ваъда берди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон Голландия расмийларини "Голланд нацистлари" деб атади.
Нидерландия расмийлари айтишларича, ўз мамлакати ҳудудида 15 мартга мўлжалланган парламент сайлови олдидан Туркия сиёсатига алоқадор юриш ёки намойиш уюштириш мамлакатдаги ички вазиятни таранглаштириши мумкин.

Сурат манбаси, AFP
Мамлакат қонунлари бўйича чет мамлакат сиёсатига доир акциялар ўтказиш тақиқланган.
Туркияда 16 апрел куни мамлакат президентининг ваколатларини янада ошириш мақсади кўзланаётган референдумни ўтказиш режаланган.
Шу боис Турк сиёсатчилари хорижий мамлакатларда истиқомат қиладиган, бироқ овоз бериш ҳуқуқига эга Туркия фуқароларининг дастагини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Туркия сиёсатчилари иштирокидаги намойишларга Австрия, Олмония ва Швейцарияда ҳам рухсат берилмади, бу Президент Эрдўғонни ғазаблантирган эди.
Голландияда 400 мингга яқин туркиялик истиқомат қилади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












