Ўзбекистон: 13 мингга яқин диндор қамоқда

2015 йилда қама-қамалар авж олди
Сурат тагсўзи, 2015 йилда қама-қамалар авж олди

Ўзбекистонда 2015 йилда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ўзгармади, деб ҳисоблайди Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳининг раҳбари Сурат Икромов.

2015 йилга доир чиқарган қисқа ҳисоботида таниқли ҳуқуқ фаоли бутун мамлакат бўйлаб ўз ҳақлари поймол этилаётган ўзбекистонликлардан тушган аризаларни санар экан, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий Хавфсизлик хизмати ходимларининг зўравонлиги давом этаётганини урғулайди.

Ташаббус гуруҳи раҳбарига кўра, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик ходимлари диний важлар билан ҳибсга олишларни тўхтатишгани йўқ.

Жиноий ишларни сохталаштириш ва қийноқ қўллаш ҳолатлари ҳам давом этмоқда.

Сурат Икромовнинг айтишича, ёпиқ маҳкамаларда 84 нафар диндорга ҳукм ўқилган.

Сентябр ойидан бошлаб хориждан қайтган 200 ортиқ ёшлар ҳибсга олинган.

Улар ИШИД билан алоқаларда айбланган.

Ҳам Ички Ишлар вазирлиги ва ҳам Миллий Хавфсизлик ходимлари ҳибсга олинган ёшларнинг яқинларини қўрқитиш йўли билан журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ила мулоқот қилмасликка босим ўтказишмоқда.

Ташкилотга кўра, диний айблар билан 12800 киши қамоққа ташланган.

Сиёсий важлар ила қамалганлар сони 24 нафар эканлиги айтилади.

Ўзгаришлар борми?

21 йилдан ортиқроқ қамоқда ўтирган сиёсий маҳбус Мурод Жўраев

Сурат манбаси, none

Сурат тагсўзи, 21 йилдан ортиқроқ қамоқда ўтирган сиёсий маҳбус Мурод Жўраев

Ўтган йил Ўзбекистондаги энг таниқли сиёсий маҳбус, собиқ Олий мажлис депутати Мурод Жўраев 21 йилдан кўпроқ вақт қамоқда қолар экан, ниҳоят амнистияга тушди, озодликка чиқарилди.

Аммо қолган сиёсий ва диний маҳбусларга берилган жазо чоралари, гарчанд муддат тугаса ҳам, турфа сохта маъмурий айбловлар билан узайтирилмоқда.

Диний айбловлар билан қамалганларнинг мутлақ кўпчилиги Конституция куни билан эълон этиладиган афвдан атайдан четда қолдирилмоқда.

Сурат Икромовга кўра, дала ишларига мажбурий меҳнат давом этмоқда.

Пахта теримига бир миллиондан ортиқ талабалар, бюджет соҳаси ходимлари, шифокорлар ва ўқитувчилар жалб қилинган.

Газ, сув ва электр тақчиллиги

Ўзбекистон қишлоқларидан бирида

Сурат манбаси, rferl

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон қишлоқларидан бирида

Ташаббус гуруҳи ҳисоботида Ўзбекистон вилоятларида газ, электр ва сув тақчиллиги ҳам ҳам сўз боради.

Ўзбекистон вилоятларидан бирида яшаётган онахоннинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, у истиқомат қиладиган қишлоқда газ нималиги аллақачон унутилган.

“Электр йўқ, бир кунда бир соат берса беради, бўлмаса шам ёруғида ўтирамиз. Ҳокимликка ҳам арз қилдик. Ҳеч ким арзимизни тингламайди. Ҳамма яхши нарса шаҳарга, шунинг учун ҳам ҳамма шаҳарга қочмоқда...Қишлоқларда фақат камбағаллар ва кексалар қолишган. Ёшлар ё Россияда, ё шаҳарда”, дейди онахон.

Ҳуқуқбон Сурат Икромов мамлакатда коррупция кенг тарқалгани, ҳокимиятнинг барча табақаларида порахўрлик ва таъмагирлик мавжудлиги ҳақида ёзади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio