Ўзбек хонандасининг лицензия "бошоғриғи"

Сурат манбаси, none
Ўзбекистондаги баъзи нашрларнинг хабар қилишларича, хонандаларга берилажак лицензия шартлари ўзгартирилиши арафасида.
Пордробно.уз ахборот порталининг "Ўзбекнаво" бирлашмаси расмийсига иқтибосан хабар беришича, бу янги шартлар орасида фақатгина жонли қўшиқ айта биладиган ва лицензия берувчи махсус комиссия ўнгида шахсан пайдо бўлиб, реперутуарини жонли тақдим қила билган хонандалар учунгина берилиши назарда тутилмоқда.
Бундан сал аввал Лола Йўлдошева, Шоҳжаҳон Жўраев ва яна қатор қўшиқчиларнинг лицензиялари турли сабаблар туфайли олиб қўйилгани ҳақида хабарлар келганди.
Умуман хонанадаларга махсус рухсатнома - лицензия бериш не қадар керакли нарса?
Ўзбек эстрада соҳасида фаолият юритган Рашид Шадиевнинг Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда айтишича, лицензия бериш жараёнининнг ўта нозик жиҳатлари бор. Қўшиқлар матни, мазмуни, хонандалар профессионал даражасини яхшилаш уринишлари билан бирга уларнинг ижодларини назорат остига олиш ё-да ижод эркинлигини чеклаш каби ҳолатларнинг рўй беришига йўл қўйиш керак эмас.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio












