#Ўзбекистон: "Менинг милициям мени асрайдими?"

Сурат манбаси, none
Facebook ижтимоий тармоғида "Водители Ташкента" номи остида гуруҳ бор.
Унда ҳаваскор ҳайдовчилар шаҳар кўчаларида бошларидан кечирган "тажриба"лари билан ўртоқлашиб, ўзаро "маслаҳатлашиб" турадилар.
Гуруҳ қатнашчилари анчайин фаол ва муҳокамалар кўпда "қизғин".
Куни кеча "Водители Ташкента"да Gulnora Imamnazarova томонидан қолдирилган изҳорот ва ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам эътиборсиз қолмади.
Унинг ёзишича: "ДАН ходимлари ва дугонам ўрталарида жанжал бўлди. У машинасида онаси ва фарзанди билан кетаётганда, онаси бетоб бўлиб қолган. Дугонам дори олиш учун дорихона ёнида машинасини тўхтатишга мажбур бўлган. Дорихонадан қайтиб чиқса, уни бир нечта Йул Ҳаракати Ҳавфсизлиги ходимлари кутиб олди. "Бу ерда тўхташ мумкин эмас" деб айб қўйишибди. Дугонам қанча ялиниб ёлвормасин, фойдаси бўлмади, ваҳоланки у ерда қолдирилган машиналар талайгина эди. Бизларнинг ЙҲҲ ходимларининг кейинчалик қилган ишлари лол қолдирди. 3 барзанги эркак икки аёл (улардан бири кекса) ва 6 яшар бола билан курашиш учун ёрдам чақирдилар. Яна бир тўда полвонлар келиб, дугонамни хизмат машинасига зўрлаб тиқишмоқчи бўлишган. "Спарк" машинасини эса эвакуаторга ичида боласи ўтирган ҳолда ортишга ҳаракат қилишган. Машина жарима майдончасига жўнатилди, дугонамга тан жароҳатлари етказилган. Ҳозирда улар хизмат лавозимларини суъистемол қилиб қўйганларини тушуниб, узр сўраб, телефон ва смс жўнатиб ётишипти. Дугонам Юнус-Ободдаги 17-шифохонада даволаняпти". (Изҳоротни баъзи қисқартиришлар билан келтирдик - таҳр)
Гулнора Имамназарова: "Бу инсонлар погон тақиб юришга ҳақлими, уларнинг ақли-заковатлари, кучлари нозиккина аёлга етган бўлса", деган саволни ўртага ташлаган.
Ушбу ҳодиса ва саволга гуруҳ қатнашчилари кўплаб фикрларни билдирганлар.
Vyacheslav Kim "бунақаларни милициядан ҳайдаш керак. Кўча супирсин", дея таклиф қилган.
Тимур Усманов "Буларнинг адабини бермоқчимисиз? "Подробно.уз" каби мустақил ахборот воситаларига ёзинг. Шу билан бирга Прокуратура, МХХ, ИИВга ҳам. Лекин охиригача етказасизми ишни, шуни ўйлаб кўринг? Сизни нима кутишини биласизми? Бу катта иш бўлади. Шунга тайёрмисиз? Ҳақ-ҳуқуқларни ҳимоя қилиш керак, тўғри. Лекин қонунга мувофиқ бу конфликтга нима сабаб бўлганини хам ўрганилиб чиқилади-ку? Улар хизматдаги кишилар бўлса... Жуда чалкаш ҳолат... Арз қилинг, бизларни ҳам хабардор қилиб туринг", деб маслаҳат қолдирган.
Гуруҳнинг Anwar Ishankhodjaev исмли аъзоси эса мустақил ОАВлар мустақиллигини гумон остига олган: "Тимур Усманов, одамни роса кулдирдиз-ку, 'Мустфкил ОАВ'".
Vlad Gringauz "Яхши адвокат ёллаб, Прокуратура ва ИИВга арз қилинг", дейди.
Nigora Akilova "Гулнора, бу ланатини погонсиз қолдиринг. У биз тўлаётган солиқларни еб, яна бунақа ишга ҳам устами ҳали?", дея ўз "ғазаби"ни изҳор этган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
Skype - bbcuzbekradio












