'Қозоқ божхоначилари Ўзбек фуқаролари пулларини тортиб олиб қўймоқдалар'

Ўзбекистоннинг "Ғишткўприк" чегара нуқтасидан Қозоғистоннинг "Жибек жоли" пости орқали Қозоғистонга ўтаётган ўзбекистонликлар Қозоғистон божхоначиларининг таъмагирликларидан шикоят қилмоқдалар.
Ижтимоий медиа тармоқлари орқали Би-би-сига шу ҳақда мурожаат келиб тушди.
"Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасининг "Ғишткўприк" постида Қозоғистон божхоначилари Ўзбекистондан чиқиб Қозоғистонга ўтаётган Ўзбекистон фуқароларини пулларини санаш учун баҳона қилиб олиб пулларидан олиб қолиш билан шуғулланмоқдалар. Ушбу ҳолатни сиз ҳам ўрганиб чиқишингизни сўрайман", деб ёзган ёши 40 да, ўзи Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган киши.
У ўз бошидан ўтган ҳодисани ҳикоя қилиб берди, бироқ ўз исми-шарифи эфирда эълон этилмаслигини сўради.
"Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Божхона расмийларига оғзаки айтганимда, улар бу ҳолатдан хабарлари борлигини, лекин бу уларнинг юриспруденциясига кирмаслигини ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг ўзлари жабрланган ҳолатда ҳеч қаерга мурожаат қилмаслиги Қозоғистон божхоначиларига қўл келмоқда, деб айтишди", деб ёзган "Тelegram" фойдаланувчиси.
Биз ундан дастлаб "сиз Қозоғистонга тез-тез ўтиб турасизми", деб сўрадик.
Би-би-си ушбу масала юзасидан Қозоғистон Божхона назорати қўмитаси муносабатини олишга ҳаракат қилди, бироқ ҳозирча масъул шахс билан суҳбатлашиш имкони бўлмади.
Би-би-си яна ушбу мавзуга қайтади.
Сиз "Ғишткўприк" божхона маскани орқали Қозоғистонга ўтиб турасизми?
Қозоқ-Ўзбек чегарасидаги ўтиш-қайтиш учун яратилган шароитни қандай баҳолайсиз?
Ўзбекистон ёки Қозоғистон Божхона, Чегара, Ички ишлар ходимларининг фаолиятини сиз қандай баҳолайсиз?
Фикр-мулоҳазаларингизни uzbek@bbc.co.uk электрон почтасига ёки ушбу саҳифанинг қуйи қисмидаги форма орқали ёки Интернет ижтимоий медиадаги саҳифаларимиз воситасида йўллашингиз мумкин:
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK












