Ўзбекистон телевидениесига ҳужум қилинса, ўз ўзини портлатиш тизими кучга кирадими?

Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўзбекистон телерадиокомпанияси ходимлари телевидение қароргоҳида ўрнатилаётган янги қаттиққўл хавфсизлик чоралари ҳақида хабар тарқатганлар.
Унга биноан, агар телевидениедаги студияларга ҳужум қилинса ёки кимдир рухсатсиз унга киришга уринса, ўз ўзини яроқсизлантириш тизими кучга киради.
Фаразларга кўра, гап бу ерда телестудиятларга ўрнатиладиган портловчи моддалар ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Яъни телевидение ҳамлага учраган тақдирда, у террорчилар қўлига тушиб қолмаслиги учун портлаши мумкин.
Би-би-си Ўзбекистон телевидениесининг собиқ журналисти Саодат Омоновадан бунга муносабатини сўради.








