Россия: муҳожирлар орасида ўз жонига қасд қилиш кўпаймоқда

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Сўнгги пайтлари Россия матбуоти ва жаоматчилиги муҳожирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳоллари кўпаётгани ҳақида гапирмоқда.

Ўтган икки ойда 4 нафар марказий осиёлик муҳожир ўз жонига қасд қилган ва ё шунга уринган.

Уларнинг аксари ўзбеклар, биттаси тожикистонлик.

Бир ҳолатда Ўзбек муҳожири ўсини осган, иккинчи ҳолатда тожик муҳожири ўзи ишлайдиган дўкон олдида ўзига ўт қўйган.

Бу воқеаларни ўрганаётган Москвадаги журналист Соҳиба Ҳайитбоеванинг айтишича, кўпинча алданиб маош ололмаётган ва ёки ҳақоратомўз муносабатлар боис, муҳожирлар айни ишга йўл урмоқдалар.

Унинг айтишича, шу вақтагча суиқасд ҳолларининг бу қадар суръатларда ўсиши кузатилмаган.