Ўзбекларни хунук қилиб чизишда айбланган рассом

Сурат манбаси, Savtitskycollection
Ўзбекларни атайин баҳайбат каллали ва хунук қилиб чизишда айбланиб тақиққа учраган Александр Волков асарлари энди Лондонда 2 ярим миллион долларга сотиляпти. Унинг ўзи Ўзбекистонда қашшоқликда яшаб оламдан ўтган. Игорь Савицкий унинг асарларини сақлаб қолганди. Би-би-сининг Нукусда жойлашган Игорь Савицкий номидаги давлат санъат музейига бағишланган "Саҳродаги қаҳрабо" туркум видео лавҳаларининг учинчисини томоша қилинг.








