|
Саиджаҳон Зайнобиддинов озод этилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Саиджаҳон Зайнобиддинов Андижон хунрезлигида ўзининг кўрганларини дунё жамоатчилигига ёйган гувоҳлардан бири эди. Инсон ҳуқуқлари фаоллари ва хунрезлик гувоҳларига кўра, Гувоҳларга кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлишган. Ҳукумат эса қурбонлар сонини 187 нафар ва асосан исломий жангарилар деб даъво қилади. Андижондаги норасмий "Аппелляция" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддиновни аҳоли орасида ваҳима уйғотиш ва конституциявий тузумга тажовуз қилишда айблашди. 2005 йил қонли воқеаларидан бир неча кун ўтиб ҳибсга олинган Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг тақдири деярли шу кунгача кўпчилик учун қоронғу қолди. Би-би-си Андижондаги хонадонига қайтган Саиджаҳон Зайнобиддинов билан боғланиб, ундан тутқунликдаги кўрган-кечирганлари ҳақида сўради. Саиджаҳон Зайнобиддинов: Мана икки йилу саккиз ойда амнистияга асосан озодликка чиқдим. Ҳибсда сақланган давримда менга нисбатан жисмоний ёки руҳий тазйиқлар бўлгани йўқ. Менинг буткул изоляцияда сақланганим, русча айтганда жиндек "дискомфорт" пайдо қилди, бошқа томонлама ҳеч қандай қийинчиликлар бўлгани йўқ. Масалан, биров мен билан ҳатто "сен" деб гаплашгани ҳам йўқ. Ҳаммаси устав бўйича яхши муносабатда бўлишди. Би-би-си: Ҳибсда 2 йил 8 ой бўлдингиз. Айнан шу кунларда Сизни озод этишганини бирор бир сабаби бор, деб ўйлайсизми? Саиджаҳон Зайнобиддинов: Биз маҳбусларда муассасада радио эшитиб, газета ўқишимизнинг имкониятимиз йўқ. Сиёсий жараёнлардан биз четлатилганмиз. У ерда ўзимизнинг маҳаллий FM-радиостанцияларининг шоу дастурларига тўсиқ йўқ, бемалол эшитамиз. Янгиликлар борасида Ўзбекистоннинг расмий сиёсатига тўғри келадиган янгиликларнинг ҳаммасини эшитамиз. Шунинг учун мен ҳозирги сиёсий жараёнлардан кўп ҳам хабардор эмасман. Лекин мана кўпчиликни озодликкка чиқаришни бошлашди, дейишаяпти. Биз сақланган муассасадан ҳам бир гуруҳ тузалиш йўлига ўтган "Ҳизбут-таҳрир" аъзоларини ҳам чиқариш арафасида эди менинг чиқишимдан олдин. Ҳозирги вазиятни мен ички сиёсатда ижобий томонга ўзгариш бўлаяпти, деб қандайдир баҳолаяпман. |
ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Қолган сиёсий маҳбуслар ҳам озод этилиши керак...'04 Феврал, 2008 | Bosh Sahifa Таниқли инсон ҳуқуқлари фаолининг ўғли озод этилди03 Феврал, 2008 | Bosh Sahifa Зайнобиддинов тақдиридан хавотир20 Январь, 2006 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда маҳкамаларнинг янги тўлқини11 Январь, 2006 | Bosh Sahifa Зайнобиддинов устидан маҳкама бошланган10 Январь, 2006 | Bosh Sahifa Андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси тақдиридан хавотир24 Май, 2005 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||