Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 03 Феврал, 2008 - Published 18:29 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Таниқли инсон ҳуқуқлари фаолининг ўғли озод этилди
Ихтиёр Ҳамроевнинг қамоқхонада олинган сурати
Ихтиёр Ҳамроевнинг озод этилиши кўпчилик учун кутилмаган бўлди
Жиззахлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг ўғли Ихтиёр уйига қайтган, тошкентлик инсон ҳуқуқлари фаоли ва журналист Умида Ниёзовага белгиланган шартли жазо бекор қилинган.

Булар Ўзбекистонда эълон қилинган амнистия амаллари экани билдирилган.

Жиззахдаги жазони ўташ колонияси раҳбари Ихтиёр Ҳамроевни 2 феврал куни уйига олиб келган.

Яқинлари шу куни Ихтиёрни қамоқхонага бориб кўришганини, унинг озодликка чиқарилгани ўзлари учун кутилмаган ҳол бўлганини айтганлар.

22 ёшли Ихтиёр Ҳамроев бир ярим йил муқаддам Жиззах шаҳар маҳкамаси томонидан безориликда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Бахтиёр Ҳамроев ўғлининг озодликдан маҳрум этилишини ўзига инсон ҳуқуқлари борасидаги фаолияти учун ўтказилаётган босим сифатида баҳолаган.

Ихтиёр Ҳамроев қамоқхонада калтакланган ва соғлиги ёмонлашгани тўғрисида хабар қилинган.

Ушбу хабарларни текшириш мақсадида олмониялик дипломат Жиззахдаги қамоқхонада Ихтиёрни бориб кўрган.

Умида Ниёзова
Бир ой илгари Умида Ниёзовага нисбатан амнистия қўлланилмаслиги ҳақида расман билдиришган
Тошкентда эса етти йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мустақил журналист Умида Ниёзова ҳам жазонинг қолган қисмидан озод этилган.

Унга белгиланган жазонинг ўталмаган қисми олиб ташланган.

Умида Ниёзова Ўзбекистон Сенати эълон қилган сўнгги амнистия ўзига нисбатан қўлланилмаслиги тўғрисида бир ой илгари расман маълум қилишганини айтган.

2 феврал куни эса у авф этилгани тўғрисида хабардор этилган.

Умида Ниёзова бир йил илгари Бишкекдан қайтаётганда Тошкент аэропортида ҳибсга олинган ва кейинроқ қўйиб юборилган.

Унга тегишли бўлган компютер ва дисклар мусодара қилинган.

Тошкентда 2007 йил май ойида ўтган маҳкама Умида Ниёзовани давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни мамлакатга қонунга зид равишда олиб кириш ва тарқатишда айблаб, етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Аппеляция маҳкамаси инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва журналистга шартли жазо тайинлаган эди.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy