Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 31 Январь, 2007 - Published 12:03 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Умида Ниёзовага янги айблов қўйилди
Умида Ниёзова("Хьюман Райтс Уотч" ташкилоти интернет саҳифасидан олинган сурат)
Инсон ҳуқуқлари фаоли радикал Ислом ғояларини тарқатишда ҳам айбланаяпти
Ўзбекистон Транспорт прокуратураси ўтган ҳафтада ҳибсга олинган инсон ҳуқуқлари фаоли Умида Ниёзовага нисбатан янги - радикал исломни тарғиб қилиш айбловини қўйган.

Умида Ниёзова адвокатининг терговчиларга иқтибосан айтишича, Умиданинг қўл компьютери ичидан "Акромия" диний оқимига тегишли адабиётлар топилган.

Ўзбекистон ҳукумати "Акромия" гуруҳини 2005 йилда Андижондаги қонли ҳодисаларни уюштирганликда айблайди.

Душанба куни "Хьюман Райтс Уотч" инсон ҳуқуқлари ташкилоти 22 январда бедарак йўқолган ва кейинроқ ҳибсда ушлаб турилгани маълум бўлган Умида Ниёзовани зудлик билан озод этишга чақирган.

Ташкилот эълон қилган баёнотда айтилишича, Умида Ниёзовага қўйилган чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда тақиқланган
материалларни олиб кириш айблари ортида сиёсий сабаблар турибди.

Умида Ниёзованинг Тошкентдаги муваққат тергов ҳибсхонасидан "Тоштурма" номи билан таниқли қамоқхонага ўтказилгани маълум бўлган.

Ҳимоячи Аброр Юсуповнинг Би-би-сига айтишича, Умида Ниёзовага нисбатан уч ойлик муддат билан тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Унга нисбатан қўйилаётган айблар ўтган йил 21 декабрда очилган маъмурий ва 22 январ куни эълон қилинган жиноий ишлардаги бандларнинг умумлашмасидан иборат.

Булар - чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳамда мамлакатга тақиқланган материалларни олиб кириш.

Умида Ниёзова 21 декабрда Бишкек шаҳридан қайтаётиб, Тошкент аэропортида ҳибсга олинган ва унинг ёнида бўлган компютер, диск ва флеш-кардлар олиб қўйилганди.

Ҳимоячисининг сўзларига кўра, кейинроқ маъмурий иш ёпилган ва Умида Ниёзовага тегишли ашёларни олиб кетиш сўралган.

Ниёзова айни мақсадда ҳимоячи билан учрашиш учун бораётган пайт ҳибсга олинган.

Баъзи инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳимоячи Аброр Юсуповнинг инсон ҳуқуқлари фаолининг ҳибсга олинишида шубҳали рол ўйнаганини иддао қилишган.

Аммо жаноб Юсупов Би-би-си билан суҳбатда бу иддаоларни рад этди ва Умида Ниёзовани маҳкамада ҳимоя қилишга тайёрланаётганини билдирди.

"Хьюман Райтс Уотч"нинг Оврўпо ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи Холли Картнернинг айтишича, Умида Ниёзовага қўйилган айблардан мақсад уни қўрқитиб қўйиш ва шу тариқа инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини тўхтатишга мажбур қилишдир.

32 ёшли Умида Ниёзова норасмий "Veritas" инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли ҳамда "Хьюман Райтс Уотч"нинг Тошкентдаги ваколатхонаси таржимони сифатида фаолият юритиб келган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy