|
'Умида Ниёзова ҳибсда ушлаб турилибди' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Uznews.net нинг хабар қилишича, Умида Ниёзова ҳозирда Тошкент шаҳар транспорт прокуратурасида ушлаб турилибди. Умида Ниёзова билан боғланишга муваффақ бўлган агентлик мухбирига кўра, прокуратура унга нисбатан жиноят иши қўзғатган. Аммо инсон ҳуқуқлари фаолининг нимада айбланаётгани маълум эмас. 32 ёшли Умида Ниёзова 21 декабр куни Бишкекдан қайтаётиб, Тошкент аэропортида ҳибсга олинган ва кейинроқ қўйиб юборилганди. Ҳибсга олиш чоғида унга қарашли компютер ва дисклар мусодара қилинган. Ҳимоячиси Аброр Юсуповнинг айтишича, Ниёзовага нисбатан очилган маъмурий иш ўтган ҳафта жиноят таркиби йўқлиги сабаб тўхтатилган ва унга тегишли ашёларни олиб кетиш сўралган. Ҳимоячи Би-би-си билан суҳбатда бу қарордан ўз мижозини хабардор қилгани, аммо душанба куни Умида Ниёзова ашёларни олиб кетиш учун келмаганини айтди. Uznews.net га кўра, Умида Ниёзова 22 январ куни ҳимоячиси билан учрашувга бораётган пайт ҳибсга олинган. Кеча Хюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Умида Ниёзованинг тақдиридан хавотир изҳор қилган эди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||