|
Умида Ниёзовага шартли жазо тайинланди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўтган ҳафта Тошкентдаги Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман маҳкамаси икки кун давом этган маҳкама жараёнида Умида Ниёзовани давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни мамлакатга қонунга зид равишда олиб кириш ва тарқатишда айблаб, етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган эди. Хабар қилинишича, Умида Ниёзова биринчи маҳкамадан фарқли ўлароқ, аппеляция маҳкамасида ўзига қўйилган барча айбловларни ўз бўйнига олган. Халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маҳкамани қоралашган. Ўтган жума куни Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини Умида Ниёзова ҳамда аввалроқ олти йилга маҳкум этилган андижонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Гулбаҳор Тўраевага қарши ҳукмларни қайта кўриб чиқишга чақирганди. Human Rights Watch ташкилотининг вакиласи Рейчел Денбер Умида Ниёзованинг озод этилганидан жуда мамнун эканликларини билдираркан, авваламбор, Умида қамалмаслиги керак, деб айтган. "Биз Умиданинг озодликка чиқарилганидан жуда ҳам мамнунмиз ва ҳали Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган яна ўн тўрт нафар инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг тақдиридан қаттиқ хавотирда эканимизни яна бир марта таъкидламоқчиман. Биз умид қиламизки, эндиликда ҳамманинг эътибори ана шу қамоқда қолаётган инсон ҳуқуқлари фаолларининг тақдирига қаратилади", деб айтган Human Rights Watch ташкилотининг Оврўпо ва Марказий Осиё бўлими раҳбари ўринбосари Рейчел Денбер. | ИЧКИ САҲИФАЛАР ОИ Умида Ниёзова ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилди04 Май, 2007 | Bosh Sahifa Ўзбекистон хориж элчихоналарини айблади03 Май, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзова етти йилга озодликдан маҳрум этилди01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Рейчел Денбер: 'ўзбек ҳукумати фаолларга ўрнак бўлиши учун Умидани жазолади'01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзовага янги айблов қўйилди31 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 'Айблар ортида сиёсий сабаблар турибди'29 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 'Умида Ниёзова ҳибсда ушлаб турилибди'26 Январь, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||