|
Ўзбекистон хориж элчихоналарини айблади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ушбу айблов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва мустақил журналист Умида Ниёзованинг етти йилга озодликдан маҳрум этилгани муносабати билан тарқатилган баёнотида янграган. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Тошкентдаги Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман маҳкамасида Умида Ниёзова устидан ўтказилган суд очиқ бўлган. "Мажлисда Human Rights Watch ва бошқа надовлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар", дейилади баёнотда. "Шунингдек, тергов давомида У. Ниёзова Ўзбекистонда фаолият юритадиган расмий рўйхатдан ўтмаган турли ноҳукумат ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларини молиялаш билан шуғулланган. Ушбу ноқонуний ташкилотларга берилган молиявий маблағларни У. Ниёзова Ўзбекистонда аккредитация қилинган қатор хорижий дипломатик ваколатхоналардан олиб турган", дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2 майда тарқатган баёнотда. "Ушбу фактлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ, суверен давлатнинг ички ишларига аралашиш уринишлари деб кўрилмаслиги мумкин эмас", дейилади ҳужжатда. Умида Ниёзова 1 май куни етти йилга озодликдан маҳрум этилди. Тошкентдаги маҳкама уни давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, контрабанда, жамоат хавфсизлиги ва ижтимоий тартибга хавф туғдирадиган ҳужжатларни тайёрлаш ва тарқатиш айбларини содир этган, деб топди. Маҳкамада Умида Ниёзова ўзига қўйилган айбларнинг иккисини рад этган, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишдагина ўзини айбдор санашини айтган. 30 апрель куни бошланган маҳкамада 1 май куни ҳукм эълон қилинди. Маҳкама жараёнини кузатганлар суд залининг кичиклиги важи билан хорижий элчихоналар вакиллари, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистларнинг маҳкамага қўйилмаганини айтишди. Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ниёзова устидан маҳкама ҳукмини шафқатсиз деб атаган ва Ўзбекистонни ўз зиммасига олган Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг мажбуриятларини бузганликда айблаб чиқди. Қўшма Штатлар Давлат департаменти Умида Ниёзовага қўйилган айбловлар сиёсий сабабларга асосланганига ишонишини айтган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Ўзбек маҳкамалари ва оврўполикларнинг мушкулотлари01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Рейчел Денбер: 'ўзбек ҳукумати фаолларга ўрнак бўлиши учун Умидани жазолади'01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзова етти йилга озодликдан маҳрум этилди01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзова устидан маҳкама бошланди30 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa CPJ Умида Ниёзовага қўйилган янги айбловдан хавотирда13 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa 'Айблар ортида сиёсий сабаблар турибди'29 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 'Умида Ниёзова ҳибсда ушлаб турилибди'26 Январь, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||