Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 01 Май, 2007 - Published 15:59 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Рейчел Денбер: 'ўзбек ҳукумати фаолларга ўрнак бўлиши учун Умидани жазолади'
Human Rights Watch Умида Ниёзовага қўйилган айблар сиёсийлигига ишонади
Тошкентдаги маҳкама мустақил журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзовани етти йилга озодликдан маҳрум этиш, жазони умумий тартибдаги колонияда ўташи тўғрисида ҳукм эълон қилган.

Ҳакам 32 ёшли Умида Ниёзовани чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, ҳукуматга қарши материалларни тайёрлаш ва тарқатишда айбдор деб топган. Би-би-си Human Rights Watch ташкилотининг Оврўпо ва Марказий Осиё бўлими раҳбари ўринбосари Рейчел Денбердан ташкилотнинг Умида Ниёзова устидан ўқилган ҳукмга муносабатини сўради.

Рейчел Денбер: Бизнинг маҳкама ҳукмига муносабатимиз аввалгиларидан умуман фарқ қилмайди. Умида Ниёзова ҳеч қачон ҳибсга олинмаслиги керак эди! Айбловлар сиёсийдир ва у зудлик билан озод этилиши шарт! Умида Ниёзова инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида фаолият олиб боргани учун жазоланди. У Ўзбекистон ҳукуматининг амалдаги репрессив сиёсати башарасини очиб ташлагани учун жазоланди. У Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида мавжуд камчиликларни кўрсатиб бергани учун жазоланди. Тошкент режими инсон ҳуқуқлари соҳасида ишламоқчи бўлганларга ўрнак қилиб кўрсатиш учун уни жазолади, деб ўйлаймиз.

 Ўзбекистон ҳукумати ва Ғарб муносабатлари келажаги ҳал қилиниши керак бўлган пайтда Умиданинг жазоланиши Ўзбекистон ҳукуматининг Оврўпо Иттифоқига, "бор қўлингдан келганини қил!" деб айтаётганини англатади
Рейчел Денбер

Би-би-си: Ҳукм ўқилган вақт ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Рейчел Денбер: Ҳукм жуда қизиқ вақтга тўғри келди. Хабарингиз бор 14 майда Оврўпо Иттифоқи Андижон қирғини ортидан Ўзбекистонга нисбатан жорий этган чекланган жазо чораларини қайта кўриб чиқиши керак. Умида Ниёзова ҳеч қандай жиноят содир этгани йўқ. Ўзбекистон ҳукумати ва Ғарб муносабатлари келажаги масаласи ҳал қилиниши керак бўлган бир пайтда Умиданинг жазоланиши Ўзбекистон ҳукуматининг Оврўпо Иттифоқига, "бор қўлингдан келганини қил!" деб айтаётганини англатади. Ана энди Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга "қамоқхоналарда сақланаётган инсон ҳуқуқлари фаоллари озод этилмас экан, жазо чораларининг бекор қилинишини умуман унут!" деб айтадиган пайт келди деб ўйлайман.

Би-би-си: Ташкилотингиз энди нима қилиш ниятида?

Рейчел Денбер: Биз Оврўпо Иттифоқига анчадан буён ана шу гапларни айтиб келардик. Биз ана шу гапни айтишда давом этмоқчимиз, яъни Ўзбекистон ҳукумати Умида Ниёзова ва у сингари сиёсий сабаблар билан қамоққа ташланган яна 14 та инсон ҳуқуқлари фаолини озод этмас экан, жазо чораларининг бекор қилинишини ўйламаса ҳам бўлади.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy