Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 19 Апрел, 2007 - Published 17:50 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Умида Ниёзова устидан маҳкама жараёни қолдирилди
Умида Ниёзова
Human Rights Watch Умида Ниёзовага қўйилган айблар ортида сиёсий сабаблар турганини айтган
19 апрел куни Тошкентдаги Сирғали туман маҳкамасида бошланиши эълон қилинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва журналист Умида Ниёзова устидан маҳкама жараёни қолдирилган.

Умида Ниёзованинг ҳимоячиси маҳкама нима сабабдан қолдирилгани борасида ҳакам изоҳ бермаганини айтган.

Маҳкама жараёни ўтиши белгиланган Сирғали туман суди биноси олдида қирққа яқин инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, дипломатлар ва Ниёзованинг яқинлари тўпланганлар.

Ўзбекистон расмийлари Умида Ниёзовани давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва тақиқланган адабиётларни мамлакатга қонунга зид равишда олиб киришда айблаганлар.

Бир ҳафта илгари унга жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни тайёрлаш ва тарқатиш айби ҳам қўйилган эди.

Умида Ниёзова ўтган йили декабрида Бишкекдаги анжумандан қайтаётган пайтда Тошкент аэропортида ушланган эди.

Кўчма компютерида Ўзбекистон конституциясига зид материаллар топилган, деган важ билан Ниёзова устидан тергов иши бошланган, аммо унинг ўзи озодликда бўлган.

Шу йил январида унинг Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида ҳибсга олингани маълум бўлган.

Human Rights Watch инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Умида Ниёзовага қўйилган айблар ортида сиёсий сабаблар турганини айтиб, унинг зудлик билан озод этишга чақирган.

Унинг устидан маҳкама жараёнининг бошланиши Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон расмийларига нисбатан жорий этган жазо чораларини кўриб чиқишга тайёрланаётган пайтга тўғри келган.

Human Rights Watch ушбу маҳкама ишини Ўзбекистон ҳукумати Андижон хунрезлигидан сўнг ўзгача фикрловчиларга қарши бошлаган кампаниясининг бир қисми эканини айтиб, Оврўпо Иттифоқини жазо чораларини кучда қолдиришга чақирган.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy