|
ОХҲТ вакили Умида Ниёзовани озод этишга чақирди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Январ ойида ҳибсга олинган Умида Ниёзова чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтиш ва жамоатчилик хавфсизлигига таҳдид соладиган маълумотларни тўплашда айбланган ва шу кунларда тергов жараёни тугаб, унинг устидан қўзғатилган жиноий иш маҳкамага оширилиш арафасида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Би-би-си Миклош Хараци билан боғланиб, январ ойидан буён ҳибсда бўлган Умида Ниёзовани озод қилиш даъвати нима учун айнан ҳозир янграётгани ва ушбу даъват бирон самара беришига не қадар ишониши ҳақида сўради. Миклош Хараци: Мен Венада анчадан буён Ўзбекистоннинг Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги элчиси билан боғланиб, Ниёзова хоним тўғрисида кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилиб келаётган эдим. Умида Ниёзованинг иши бўйича тергов жараёни тугаб, иш маҳкамага оширилиши ҳақида хабарлар чиққанидан сўнг, мен Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига нома йўлладим. Мен ўзимнинг олдиндан огоҳлантириш ваколатимдан фойдаланиб, жаноб вазирни Ниёзованинг ишини ёпиб, уни озод қилишга чақирдим. Шунингдек, мактубда мен Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо сифатида ўз зиммасига олган мажбуриятларини эслатиб ўтдим. У ҳам бўлса, журналистларга уларнинг факт ва маълумот йиғишларида кўмак бериш, уларнинг ишларига тўсқинлик қилмаслик ваъдалари ҳақида эслатиб ўтдим, чунки Умида Ниёзовага нисбатан амалда худди шундай ҳол рўй берган. Би-би-си: Ўзбек расмийлари Ниёзовага нисбатан бир қатор жиддий айбловларни илгари сурганлар, сиз эса унинг журналистик фаолиятига тўсқинлик қилинган, дея ҳисобламоқдасиз. Бундай хулосага қандай келдингиз? Миклош Хараци: Умида Ниёзовага нисбатан жамоат хавфсизлигига таҳдид айблови унинг компютеридаги флэш-дискда топилган маълумотлар асосида қўйилмоқда. Бизга маълум бўлишича, айблов фақатгина шунга асосланади. Умида охирги ойларда содир бўлаётган ҳодисалар ҳақида маълумот йиғаётган бўлган. Уларни ҳатто нашр ҳам қилмаган, бизнинг билишимизча. Ана шу холос. Би-би-си: Ўзбек расмийлари томонидан мактубингизга бирон жавоб олишга умид қилаяпсизми? Миклош Хараци: Ҳа, мен бунга умид қилаяпман. Ўзбекистоннинг Венадаги дипломатик вакиллиги раҳбари бизга бу масалада ҳозиржавоблик билан ёрдам берди. Шунинг учун ҳам биз, бу жиноий ишга чек қўйиш ҳаракатларимиз ижобий самара беради, деган умиддамиз. Умида Ниёзованинг иши тугатилса, менимча бу, Ўзбекистон томонидан ташкилот олдидаги мажбуриятларини бажариш йўлида қўйилган тўғри қадам бўларди. Би-би-си: Лекин охирги вақтларда Ўзбекистонда талайгина журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳибсга олинди, турли муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинди. Халқаро ташкилотлар ва ё-да ҳамжамиятнинг ҳаркатлари эса самара бергани йўқ. Нима учун айнан сизнинг ҳаракатларингиз иш беради, дея умид қилмоқдасиз? Миклош Хараци: Мен ҳамиша умид билан қарайман. Оврўпода Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар халқаро ҳамкорлик самарасини яхши тушунадилар ва ташкилот олдидаги мажбуриятларига риоя қиладилар, деб умид қиламан. Ана шу умид ўтмишда кўплаб самара бериб келган, шунинг учун ҳам умид билан ҳаракат қилаяпмиз. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Тошкентда намойиш тўхтатиб қолинди09 Март, 2007 | Bosh Sahifa Олмон элчиси Ўзбекистон билан мулоқотдан 'умидли' 01 Феврал, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзовага янги айблов қўйилди31 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 'Айблар ортида сиёсий сабаблар турибди'29 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 'Умида Ниёзова ҳибсда ушлаб турилибди'26 Январь, 2007 | Bosh Sahifa ТАШҚИ САЙТЛАР Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||