Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 13 Апрел, 2007 - Published 15:06 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
CPJ Умида Ниёзовага қўйилган янги айбловдан хавотирда
Умида Ниёзова("Хьюман Райтс Уотч" ташкилоти сурати)
Умида Ниёзовани озод қилиш чақириқлари жавобсиз қолмоқда
Журналистларни Ҳимоя қилиш қўмитаси ўзбекистонлик мустақил журналист ҳамда инсон ҳуқуқлари фаоли Умида Ниёзовага нисбатан учинчи айблов қўйилганидан хавотир билдирган.

"Умидага яқин манбаларга кўра, журналист ҳар куни 15 соатлаб давом этадиган сўроқларга тутилмоқда ва фақат 3-4 соатгина ухлашига рухсат берилаяпти. Умида ўз камерасида бўлганида мусиқани баланд қилиб қўйишади", дейилади Журналистларни Ҳимоя қилиш қўмитаси эълон қилган баёнотда.

32 ёшли Умида Ниёзова бундан уч ойча муқаддам чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва таъқиқланган адабиётларни Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан олиб кириш айбловлари билан ҳибсга олинганди. Би-би-си "Хьюман Райтс Уотч" халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиласи Андреа Бергдан Умида Ниёзовага қўйилган учинчи айблов ҳақида сўради.

Андреа Берг: Учинчи айблов бандига кўра, Умидага жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни тайёрлаш ва тарқатиш айблови қўйилаяпти. Бу моддага кўра, ушбу адабиётлар гўёки бошқа диний ташкилотлар ёки хорижий давлатлар моддий ёрдами билан тарқатилган экан.

Би-би-си: Андреа, нима учун Умиданинг ҳибсга олинишидан деярли уч ой ўтиб учинчи айблов қўйилаяпти?

Андреа Берг: Мени билишимча, учинчи айблов Умиданинг қўл компьютеридан топилган материаллар асосида тузилган. Умида Бишкекда ўтказилган анжумандан Тошкент аэропртига қайтган пайтида қўлга олинар экан, ҳуқуқ-тартибот органларининг айнан унинг компьютеридаги материалларга катта эътибор бераётганлари тахмин қилинганди.

 Журналист ҳар куни 15 соатлаб давом этадиган сўроқларга тутилмоқда ва фақат 3-4 соатгина ухлашига рухсат берилаяпти. Умида ўз камерасида бўлганида мусиқани баланд қилиб қўйишади
CPJ баёнотидан

Би-би-си: Лекин орадан уч ой ўтаяпти... Умидани озод этишни талаб қилиб, Ўзбекистонга ўтказилаётган халқаро босимлар суръати ҳам кун сайин ортиб бораётган бўлса... Нима учун тергов иши янада чўзилаяпти, Сизнингча?

Андреа Берг: Мен ҳукумат номидан гапира олмайман. Аммо мени кўрганларим шу бўлдики, мисол учун Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раиси, Испания Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Оврўпо Иттифоқига Ўзбекистонга нисбатан қўйилган санкцияларни олиб ташлашни тавсия қилишини айтди. Унинг айтишича, Ўзбекистон томонидан ижобий белгилар намоён бўлмоқда. Бундай гапларни охирги икки-уч ой ичида Оврўпо Иттифоқининг ўзидан ҳам эшитмоқдамиз. Аммо мен "Хьюман Райтс Уотч" ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиласи сифатида шуни айта оламанки, Ўзбекистонда ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар кўзга ташланаётгани йўқ. Аксинча, маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаолларига кўрсатилаётган босим кўлами кун сайин ортиб бораётир. Бу ердаги фуқаролик жамиятини нафас олишга ҳам қўйишмаяпти. Шунинг учун, Умидани озод қилиш талаби билан дипломатик ва жамоат босимларига қарамасдан, унга учинчи айбловнинг қўйилишини тушуниш жуда ҳам қийин.

Би-би-си: Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга қўйилган санкцияларини май ойида яна бир бор қайта кўриб чиқадиган... Умида Ниёзова иши иттифоқнинг якуний қарорига таъсир кўрсатади, деб ўйлайсизми?

Андреа Берг: Мен бунга умид қиламан. "Хьюман Райтс Уотч" ғарблик дипломатлар ва ҳукуматларни бу ердаги аҳвол борасида давомли хабардор қилиб турибди. Ҳозирда Ўзбекистонда 16 та инсон ҳуқуқлари фаоли панжара ортидадир. Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистондаги умумий вазиятни ўта хавотирли, дея баҳолаш мумкин.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
ТАШҚИ САЙТЛАР
Би-БИ-Си ташқи саҳифа –сайтлар учун маъсул эмас
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy