|
Умида Ниёзова етти йилга озодликдан маҳрум этилди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тошкентдаги Сирғали туман маҳкамасида ўтган жараён амалда икки кун давом этди. Сешанба куни эрталаб давлат қораловчиси Умида Ниёзовага саккиз йиллик қамоқ жазоси тайинланишини сўраган. Муҳокамага кирганини эълон қилган ҳакам Умида Ниёзовани етти йилга қамаш тўғрисида ҳукм чиқарган. Ўзбекистон расмийлари 32 ёшли Умида Ниёзовани чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни мамлакатга қонунга зид равишда олиб кириш ва тарқатишда айблашмоқда. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу маҳкама ишининг сиёсий эканини айтиб, Умида Ниёзовани дарҳол озод этишга чақирганлар. Ўтган ҳафта бошланиши кутилган жараённи кузатиш учун Сирғали туман маҳкамасига борган элликка яқин хорижлик дипломатлар ва кузатувчиларга маҳкаманинг қолдирилгани айтилган, аммо сабаблари тушунтирилмаган. Умида Ниёзованинг яқинларига кура, 30 апрель куни маҳкама жараёни бошланиши ҳақида аввалдан эълон қилинмаган ва улар энг сўнгги дақиқаларда хабар топишган. Маҳкама жараёнини кузатишга борган журналистларнинг ичкарига киришларига рухсат этилмаган. Human Rights Watch ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиласи Андреа Берг маҳкама мажлисига киритилган. Умида Ниёзованинг маҳкамаси белгиланган зал жуда тор ва у ҳам милиция ходимлари билан тўла бўлган. Умида яқинларидан бирининг Би-би-сига айтишича, маҳкаманинг биринчи куни сўз олган Умида Ниёзова аксилҳукумат мазмунидаги материалларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган. У ўзининг қўл компютеридан ашёвий далил сифатида мусодара этилган материал ва маълумотларнинг интернетдан олингани ва эркин тарқатилаётган ахборот эканини айтган. Amnesty International Умида Ниёзовани зудлик билан ва бирор бир шартсиз озод этишни талаб қилди. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Рейчел Денбер: 'ўзбек ҳукумати фаолларга ўрнак бўлиши учун Умидани жазолади'01 Май, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзова устидан маҳкама жараёни қолдирилди19 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa CPJ Умида Ниёзовага қўйилган янги айбловдан хавотирда13 Апрел, 2007 | Bosh Sahifa ОХҲТ вакили Умида Ниёзовани озод этишга чақирди14 Март, 2007 | Bosh Sahifa Тошкентда намойиш тўхтатиб қолинди09 Март, 2007 | Bosh Sahifa Умида Ниёзовага янги айблов қўйилди31 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 'Айблар ортида сиёсий сабаблар турибди'29 Январь, 2007 | Bosh Sahifa 'Умида Ниёзова ҳибсда ушлаб турилибди'26 Январь, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||